Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин Россия империясини қайта тикламоқчи ва Европани ўзи хоҳлагандек бошқармоқчи. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Бундестагдаги фавқулодда нутқи чоғида айтиб ўтди. «ОстWest.тв» канали канцлернинг нутқидан асосий фикрларни ҳавола қилди.
Германия канцлери ўз нутқида Украинада ҳарбий ҳаракатларнинг авж олиши Европа тарихидаги «бурилиш нуқтаси» эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, рус халқи урушни истамайди, шу сабабли «бу Путиннинг уруши бўлиб қолади».
Шу билан бирга, Германия Россия билан мулоқотдан бош тортмоқчи эмас. «Бизга иложи борича кўпроқ дипломатия зарур, аммо лақма бўлмаслик керак», — деди у.
Нутқи давомида Германия канцлери 2022 йилда мамлакат армиясини молиялаштириш учун федерал бюджетдан 100 миллиард евро ажратилишини маълум қилди. У, умуман олганда, Германиянинг мудофаа харажатларини оширишга ва ҳар йили бу мақсад учун ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан кўпроғини ажратишга ваъда берди.
23 февраль куни Берлинда 600 дан ортиқ одам Россия элчихонаси ёнида Путиннинг сиёсатига қарши норозилик намойиши ўтказганди. Намойишчилар Путин ҳамда унинг олигарх-дўстларига қарши санкциялар қўллашни талаб қилган.
Февраль бошида эса Олаф Шольц Германия Украинага қурол етказиб бермоқчи эмаслигини айтганди. «Германия ҳукумати анчадан буён аниқ йўналишга эга: инқирозли ҳудудларга ва Украинага ҳалокатли қуролларни етказиб бермаймиз. Бу каби сиёсатга мендан олдинги канцлер ҳам (Ангела Меркель) содиқ эди ва бу тўғри ҳамда шундай қолади», — деган у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш