Фото: Bloomberg
Россия Марказий банки зудлик билан асосий ставкани 20 фоизгача оширди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.
Регулятор ушбу қарорни Россия иқтисодиёти учун ташқи шароитларнинг тубдан ўзгариши билан изоҳлади ва ставканинг ошиши молиявий ва нарх барқарорлигини сақлашга ёрдам бериши айтилмоқда.
Қайд этилишича, Россия Марказий банки асосий ставка бўйича кейинги қарорларни ташқи ва ички шароитлардан келиб чиқадиган рискларни ҳамда мақсадли кўрсаткичга нисбатан инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган динамикасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.
Фото: Forbes
2014 йилда Қрим воқеалари даврида ҳам Россияда асосий ставка бундан пастроқ эди — 17 фоиз.
Асосий ставка нима ўзи?
Асосий ставка пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. 2020 йилгача унинг ўрнида қайта молиялаш ставкаси амал қилган.
Ушбу ставка бошқа ставкаларга (масалан, кредитлар ёки депозитлар бўйича), шунингдек, аҳоли ва корхоналарнинг истеъмол ва инвестиция қарорларига қараб белгиланади. Буларнинг барчаси ички талаб ва инфляцияга таъсир қилади.
Шу тариқа, ставка даражаси, одамлар нима билан шуғулланишидан қатъи назар, барчага, қаердадир тўғридан-тўғри, қаердадир билвосита, ўз таъсирини ўтказади.
Асосий ставка нимага таъсир қилади?
У банк хизматлари ва маҳсулотларига бевосита таъсир қилади. Банклар ушбу ставка асосида омонат ва кредитлар нархини ўзгартиради.
Агар асосий ставка кўтарилган бўлса, кредитлар ва депозитлар бўйича ставкалар ҳам кўтарилади, чунки сармоя жалб қилиш харажатлари ошади.
Асосий ставка тушган тақдирда, катта эҳтимол билан кредитлар ва депозитлар бўйича ставкалар ҳам пасаяди, чунки сармоя жалб қилиш арзонлашади.
Кредит беришда асосий ставка банклар томонидан боғланиши мумкин, фоизларни тўлаш миқдори эса асосий ставка даражасига қараб ўзгаради.
Ҳозирда Ўзбекистонда асосий ставка — 14 фоиз.
Асосий ставка, Россия, Марказий банк, Россия иқтисодиёти, Инфляция, Кредит бериш Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...