
Фото: AFP/Getty Images
Саудия Арабистонида турли жиноятларда айбланган 81 киши қатл қилинди, деб хабар берди Associated Press.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, қатл қилинганларнинг айримлари "Ал-Қоида", "ИШИД" ташкилотлари аъзолари ва Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг ҳомийлари бўлган.
"Қироллик терроризм ва бутун дунёдаги барқарорликка хавф солувчи экстремистик ташкилотларга нисбатан қатъий ва ўзгармас сиёсатини давом эттиради", - дейилади Саудия Арабистони ҳукумати баёнотида.
Бу қиролликда сўнгги вақтда амалга оширилган энг йирик оммавий қатл бўлди.
Саудия Арабистонида охирги марта 2016 йилда оммавий қатл амалга оширилган, ўшанда бир кунда 47 кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар