Фото: Shutterstock
Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатнинг Россия «Биринчи канал»и муҳаррири Марина Овсянниковага сиёсий бошпана ва дипломатик ҳимояни таъминлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.
БМТ ҳам журналистни қўллаб-қувватлаган ва Россия ҳукуматидан аёлга нисбатан тажовузкор ҳаракатлар қилмасликни сўраган.
Макрон Марина Овсянникова иши ҳамда Францияга келган, махсус марказга жойлаштирилган украиналик қочоқлар масаласини Россия президенти Владимир Путин билан шахсан муҳокама қилиши ҳақида гапирган.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Равина Шамдасани ҳам Овсянниковани мақтаган ва у қилган ишни жасорат деб атаган.
«Биз Россия ҳукуматидан аёлга нисбатан кескин чоралар кўрмасликни, унинг ҳуқуқлари ҳимояси кафолатланишини ва мамлакатда сўз эркинлиги принциплари ҳурмат қилишиниши сўраймиз»,— дея Шамсаданининг Женевадаги брифингда айтган сўзларидан иқтибос келтирган Reuters.
14 март куни «Биринчи канал» ходимаси қўлида плакат ушлаган ҳолда тўғридан-тўғри эфирда орқа пландан туриб қисқа вақт давомида Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилган. Шунингдек, журналист ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллаган ва икки биродар халқнинг тичлик келишуви имзолаши зарурлигини қайд этганди. Кремль ушбу ҳаракатга «безорилик» деб таъриф берган.
15 март куни Москва Останкино суди Овсянниковани жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича айбли деб топган ва унга нисбатан 30 минг рубль жарима жазосини тайинлаган. Суддан кейин Овсянникова полицияда уни 14 соат давомида сўроқ қилишгани, аммо юридик ёрдам олиш ва яқинлари, оила аъзолари билан суҳбатлашишга шароит яратиб беришмаганини айтган. Журналист ушбу ҳаракатидан кейин уни қўллаб-қувватлаган ҳаммага миннатдорлик билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин