Фото: Instagram
Украина президенти Владимир Зеленский Москва билан тинчлик шартномаси имзоланган тақдирда ҳам Россиянинг хавфсизлик кафолатларига ишонмаслигини айтди. Бу ҳақда у украиналик журналистларга берган интервьюсида гапирган.
«Биз сиз билан энг кучли шартномани имзолаганимизда ҳам Россия икки йилдан кейин қайтиши мумкинлигини тушунамиз. Агар буни қабул қилсак, шунга қараб ҳаракат қилиш кераклигини биламиз», — деди Зеленксий.
Шахсий икки томонлама алоқалар ҳақида гапирар экан, Зеленский Владимир Путин билан юзма-юз учрашув «бўлмаслиги» мумкинлигини таъкидлади. Бироқ президентнинг фикрича, Украина Бучада юз берган воқеадан кейин ҳам музокараларни давом эттириши керак. Аввал Зеленский Путин билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлиги ҳақида бир неча бор гапирганди.
Украина раҳбари Бучадаги воқеаларни «катта фожиа» ва «геноцид» деб атади. «Биз бу геноцид эканига, улар ҳаммаси учун жазоланиши кераклигига ишонамиз. Ушбу позиция билан бирга учрашув имкониятини топиш, учрашувда вазиятдан чиқиш йўлини топиш керак ва бу йўлда ҳудудларимиз бой берилмаслиги зарур деб ҳисоблаймиз», — деди Зеленский. У барча ҳарбий жиноятчилар жазоланишини ваъда қилди.
Украина президенти, шунингдек, Москва билан музокараларда Украинанинг «демилитаризация» ва «денацификация»си ҳақида гапириш режалаштирилмаганини қўшимча қилди. «Ҳатто менга Киевни тарк этишни таклиф қилишган пайтда ҳам Украинани демилитаризация қилиш ҳақидаги жумлани эсламаганмиз. Биз уларга демилитаризация ва денацификацияни унутинглар, бу ҳақда гапирмаймиз деб айтдик ҳам», — таъкидлади у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”