3 485
Урушнинг 50-куни: Тиз чўктирилган украиналик асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик
14 апрел куни Қора денгиз флоти байроқдор кемаси — «Москва» ракета крейсери чўкиб кетди, Украина томони бунга ракета зарбаси, РФ мудофаа вазирлиги эса бортда чиққан ёнғин сабаб бўлганини айтган. ДХР вакиллари Мариуполда украин ҳарбийлари асирга олинганини маълум қилган, бу маълумотни кейинчалик Володимир Зеленский офиси ҳам тасдиқлаган.
Брянск ва Белгород областларидаги аҳоли пунктлари ўққа тутилмоқда — Россия бунда Украина армиясини айбламоқда. Бучада ичимлик суви ва газ таъминоти тикланди. Украина Олий Радаси бир неча қонунларни қабул қилди: Россия босқинини геноцид деб тан олиш, Z ва V рамзларини тақиқлаш ва хориж фуқаролари Украина разведкаси учун ишлаши ва мамлакат қуролли кучлари сафида уч йилдан беш йилгача хизмат қилиши мумкинлиги тўғрисидаги қонунлар.
Черниговда вайрон қилинган кутубхона. Фото: УНИАН
Украинадаги вазият. Сўнгги маълумотлар:
- Жумага ўтар кечаси Киев атрофидаги ҳудудларга зарбалар берилди, Украинанинг бошқа шаҳарларидан ҳам портлашлар овозлари ҳақида хабарлар келган. Украинанинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сигналлари янграган.
- МРБ директори Уильям Бёрнс президент Владимир Путин Украинага қарши урушда ўзини қаноатлантирувчи ғалабага эришишдан умид узса, Россия томонидан тактик ёки кичик ядровий қуроллар қўлланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
- Россия армияси Херсон шаҳрига йўлдош шаҳар Алёшкини эгаллаган.
- Тунда Херсон областида асирлар алмашинуви бўлиб ўтган, Украина томони маълумотига кўра, беш нафар украин ҳарбийси тўрт нафар россиялик ҳарбийга алмаштирилган.
- Украина қуролли кучлари россиялик ҳарбийлар мамлакат жанубида мустаҳкам ўрнашишга уринаётгани ва дронлар орқали разведка ишлари олиб бораётганини маълум қилган.
- АҚШ президенти Жо Байден Украинага йўл олишга тайёрлигини маълум қилди.
Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ходимлари Харьковда Россия билан ҳамкорлик қилишда гумонланаётганларни қўлга олиш операциясини ўтказмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Харковдаги уйда коллабрационистликда гумонланувчини қўлга олиш учун келган Украина хавфсизлик хизмати ҳарбийларига қараб турган аёл
AP Photo/Felipe Dana
Қўлга олинган гумонланувчи. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Бучадаги оммавий қабрда жасадлар эксгумация қилинмоқда.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Полиция Киев яқинидаги Вобля қишлоғида россиялик ҳарбийлар ишғоли вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг жасадларини эксгумация қилмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Киев шимолидаги йўлда авибомба оқибатида пайдо бўлган ўра.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийларнинг янги ҳужумлари бошланган тақдирда фойдаланиш учун Бучада окоп қазиётган украин аскарларининг милтиқлари ва болтаси.
Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA
Краматорскдаги автобус бекатидаги аёллар. Бир ҳафта олдин ушбу шаҳарда темирйўл вокзалига ракета зарбаси берилиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган.
Petros Giannakouris / AP / Scanpix / LETA
Луганскда украиналик ҳарбий асирлар «Унутмаймиз, кечирмаймиз!» мемориали қаршисида тиз чўктирилмоқда. Тан олинмаган ДХР ва ЛХР 14 апрелни Украина агрессияси қурбонларини хотирлаш куни деб ҳисоблайди. Фото: Станислав Красильников / ТАСС
Мариуполдаги турар жой.
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA
Мариупол аҳолиси шаҳарнинг Правобережний районидаги зарар етган турар жой биносининг балконида овқат қилиш учун гулхан қаламоқда.
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Асосий қаршилик ўчоғи бўлиб қолаётган Мариуполдаги «Азовстал» металлургия заводи ҳудудининг кўриниши.
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Мариуполнинг Правобережний районидаги кўчалардан бири.
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Одамлар бомба тушган жойда ҳосил бўлган ўрага қарашмоқда, Чернигов области Городня қишлоғи
AP Photo/George Ivanchenko
Чернигов областининг Беларус билан чегараси яқинидаги Сенкивка қишлоғида уй олдига тушган ракета думи.
AP Photo/George Ivanchenko
Қабристон ходими Бучада ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларини кўмиш вақтида дам олмоқда
AP Photo/Rodrigo Abd
Қабристон ишчиси Владислав (чапда) 19 март куни Бучада ўз уйи ҳовлисида овқат тайёрлаш вақтида ҳалок бўлган 75 ёшли Татяна Грамушнякни дафн этмоқда. Фото: AP Photo/Rodrigo Abd Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди