Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида

2 дақиқа ўқиш1.7K
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Карьераси ва ижтимоий фаолиятида сезиларли чўққиларни забт этган машҳур хонимлар муваффақият чўққисига эришишнинг сири ҳақида гапира туриб, ҳаётдан завқ олишга ёрдам бера оладиган кичик хурсандчиликлар борлигини ҳам таъкидлаб ўтишди.

Эмилия Кларк — сув муолажалари
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Фото: Getty Images
Маълум бўлишича, актриса ваннада чўмилишни яхши кўради ва кўпинча суратга олишнинг оғир кунларидан кейин шундай қилади. «Мен учун бу ҳақиқий маросимдир, — деб тушунтиради актриса бир интервьюсида. — Ўзимга керакли ҳароратни танлайман, шифобахш тузларни қўшаман. Камида бир соат сувда ёта оламан, агар вақтим бўлса, уч соат давомида завқ билан дам олишим мумкин».

Бейонсенинг якшанба кунги энг севимли таоми
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Фото: Getty Images
Қўшиқчи диетологлар тақиқлаган ҳамма нарсадан завқ олиш учун ҳафтада бир кун ажратади. Одатда бу якшанба куни бўлади — айнан дам олиш куни Бейонсе ўзи учун кичик байрам уюштиради. «Шу куни мен хоҳлаган нарсамни ейман. Одатда, бу пицца бўлади», — деб изоҳ беради хонанда.

Опра Уинфри — яна сув муолажаси
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Фото: Getty Images
Машҳур телебошловчи ҳам Эмилия Кларк сингари сув процедураларини яхши кўради ва ҳатто уларни хобби деб атайди. Шубҳасиз, бу дам олиш усули юлдузлар орасида энг машҳурларидан биридир. «Мен барча турдаги тузларни, ванна мойларини ва умуман улар учун мўлжалланган ҳамма нарсани яхши кўраман», — деб тан олади Опра.

Герцогиня Меган — вино ва французча картошка
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Фото: Getty Images
Сассекс герцогиняси ажойиб қомати билан фахрланади, унинг тан олишича, француз картошкаси ва қизил шароб унинг энг заиф томони.

Никол Кидман — ўзига ғамхўрлик ва озгина фитнес
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Фото: Getty Images
«Мен маникюр қилишни, ўзимни озода ва тартибли сақлашни яхши кўраман. Кундалик бу ишлар менга чексиз завқ бағишлайди. Мисол учун, мен югуришдан кейин иссиқ душ қабул қилганимда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Шундан сўнг танага косметика керак эмас — у соғлом ва янги кўринади», — дейди австралиялик актриса.

Мерайя Кери — сутли ванна
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Фото: Getty Images
Америкалик хонанда, бир нечта қўшиқлар муаллифи ва хайриячи Мерайя ҳеч қачон бир жойда турмайди ва доимо замон билан ҳамнафас бўлади. Ўтган йили Кери ўзининг ғайриоддий гўзаллик муолажаларидан бирини айтганди. «Мен тез-тез сутли ванна қабул қиламан. Ҳа, баъзида сутни гўзаллик маҳсулоти сифатида ишлатаман. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас, барча карталаримни ошкор қилмайман».

Хлоэ Ким — ётоқда еб ётиш
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Фото: Getty Images
Америкалик спортчи ва олимпиядачи эрталабдан кечгача машқ қилади, шунинг учун унинг севимли дам олиш усули — кун бўйи ётоқда чўзилиб ётиш, тушликни пижамасида ейиш ва интернетда кезиш. «Мен каравотда ётишни, ҳеч нарса қилмасликни ва севимли таомимдан завқланишни яхши кўраман. Бундай пайтда олдимда компьютер, газак ва қулай пижама бўлади», — деб тан олади спортчи.

Марта Стюарт — ерёнғоқ мойи
Жаҳонга машҳур аёллар ўзларини бахтли қилиши мумкин бўлган кичик хурсандчиликлари ҳақида
Фото: Getty Images
Ишбилармон аёл ва уй хўжалигига оид китоблар муаллифи оддий аёл бахтининг сирларини яхши билади ва ўзиники билан ўртоқлашади. «Менинг машғулотларим унчалик қизиқ эмас, лекин фойдали. Бу — уйда тайёрланган бир бўлак пишлоқ билан бир қошиқ табиий ерёнғоқ мойи. Ажойиб газак! Бундан ташқари ухлашдан олдин тузланган селд балиғи билан ўзимни хурсанд қилиб тураман. Бу жуда тўйимли ва фойдали маҳсулот».
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?