21:15 / 23.04.2022
1 629

Пентагон Ҳиндистондан Россия билан мудофаа дастуридан воз кечишни талаб қилди

Пентагон Ҳиндистондан Россия билан мудофаа дастуридан воз кечишни талаб қилди
Фото: «ТАСС»
Қўшма Штатлар Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан Россия билан қўшма мудофаа фаолиятидан воз кечишни талаб қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Жон Кирбига таяниб, Times of India маълум қилди.

«Биз Ҳиндистонга, шунингдек, бошқа давлатларга ўзларининг мудофаа эҳтиёжлари борасида Россияга таянишларини истамаслигимизни аниқ баён қилдик», — дейди Кирби.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, АҚШ Ҳиндистон билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни қадрлайди. «Бир ҳафта олдин исботланганидек, биз ривожланишни янада яхшилаш йўлини қидиряпмиз. Бу давом этади, чунки аҳамиятга эга, бу муҳим», — дейди у.

Маълумот учун, Ҳиндистон мудофаа соҳасида Россиянинг энг йирик ҳамкорларидан. Россиянинг Ҳиндистондаги элчиси Денис Алиповнинг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг мудофаа соҳасидаги жами буюртмалари 14 миллиард доллардан ошади.

Россия ва Ҳиндистон декабрь ойида 2031 йилга қадар ҳарбий-техник ҳамкорлик дастури бўйича битим имзолаган. У Делида ўтказилган Россия—Ҳиндистон саммити доирасида Нарендра Моди ва Владимир Путин томонидан муҳокама қилинган. Ўшанда томонлар 590 миллион долларлик шартномани имзолаган бўлиб, унга кўра Ҳиндистон ҳудудида «АК-203» автоматлари ишлаб чиқарилади.

Март ойида Вашингтон АҚШ президенти администрацияси CAATSA қонуни доирасида Ҳиндистонга қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқаётгани тўғрисида хабар берилганди. 2017 йилги қонунга кўра, Россиянинг тақиқланган секторлари, лойиҳалари ва жисмоний шахслари билан ҳамкорлик қилган АҚШга тегишли бўлмаган шахсларга нисбатан чоралар кўришни назарда тутади.

Шундан сўнг, 17 апрель куни Ҳиндистон Россиядан 48 та «Ми-17B5» ҳарбий-транспорт вертолётларини харид қилиш режасини тўхтатган. АNI агентлиги ва India Today порталига кўра, қарор Вашингтон томонидан бўлаётган босимлар сабаб қабул қилинмаган — у анча олдин, бош вазир Нарендра Моди томонидан қабул қилинган Make in India миллий дастурини қўллаб-қувватлаш учун тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон Ҳиндистондан Россия билан мудофаа дастуридан воз кечишни талаб қилди