Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг учрашуви Россия-Украина музокаралари натижасига боғлиқ. Бу ҳақда Путин Европа кенгаши президенти Шарл Мишел билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилган.
«Шарл Мишелнинг Владимир Зеленский билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ҳақидаги чақириғига Россия президенти жавоб берди. Унинг таъкидлашича, бундай имконият, хусусан, Россия ва Украина вакиллари ўртасида давом этаётган музокаралардаги аниқ натижаларга боғлиқ бўлиб, бунда Украина томони ҳозирча ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёр эмас», — дейилади Кремл сайтида.
Зеленскийнинг ўзи эса бир неча бор Путин билан ҳар қандай форматда учрашишга тайёрлигини ва учрашувда нималарни муҳокама қилишини ҳам айтган эди.
Икки давлат президентлари фақатгина бир марта — 2019 йил декабр ойида, Норманд саммитининг Париждаги йиғинида учрашишган холос. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...