637
Нима учун 80 йилларда ишлаб чиқарилган гўзаллик воситаси ҳанузгача оммабоплигини йўқотмади?
«Балет» ўтган асрнинг 80 йилларида ишлаб чиқарилган илк тональ кремидир. У ҳозирда ҳам косметик маҳсулотлар орасида ўз ўрнини йўқотмаган. Ҳаттоки ушбу тонал воситасини чет эл маҳсулотлари билан ҳам солиштириш мумкин, деб ёзади «Новий очаг».
Биринчи «Балет» креми 1981 йилда «Свобода» заводида ишлаб чиқарилган. У илгари Голливуддаги актёрлар (ҳатто Чарли Чаплин)нинг бўяниши учун ишлатилган талк ва суюқ пигментни ўз ичига олган. Тональ крем фақат битта рангда ишлаб чиқарилган ва у ҳам қуюқ тузилишга эга бўлган. Озиқлантирувчи витаминларга келсак, тональ крем бу борада мақтовга сазовор. Унинг таркибий қисмлари орасида Э витамини, кунжут, жожоба ёғи, глицерин, регенератив хусусиятларга эга асал муми, чаканда, тиканак, календула экстрактлари ва эфир мойи мавжуд.
Балерина тасвири туширилган қадоқ дизайни «Свобода» бош рассоми Борис Родионов томонидан ишлаб чиқилган. Кейинчалик «Свобода» ва L’Oreal бренди биргаликда юқори сифатли «Жеме» крем-упасини ишлаб чиқарди.
Шунингдек, «Свобода» ўз маҳсулот қаторини кенгайтирди, «Балет» бренди остида энди массаж, совун, сочлар учун бальзам ва BB-кремлар сотувга чиқди. Кўпчилик ҳанузгача ажойиб нархга бир текис рангга эга бўлиш, ҳуснбузар излари ва қизариш кўринишидаги тери камчиликларини яшириш учун ушбу тональ кремини сотиб олади. Қолаверса, ушбу восита қуруқ тери эгалари учун айни муддао, сабаби у терини юмшатишга ҳам ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди