«Док-1 Макс» жабрланувчиларига 16,7 млрд сўм ундирилди

«Док-1 Макс» жабрланувчиларига 16,7 млрд сўм ундирилди

«Док-1 Макс» дорисидан жабрланган фуқароларга компенсация тўлаш бўйича мажбурий ижро ишлари давом этмоқда. Суд ҳужжатларига кўра, С. Кариев ва бошқа қарздорлардан 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд сўм миқдорида зарар ундирилиши керак.

Мажбурий ижро жараёнида С. Кариевга тегишли кўчмас мулклар хатланган ва аукционга чиқарилган. Фурқат кўчасида жойлашган нотурар бино сотилиши натижасида 793 млн сўм маблағ тушган.

Чилонзор туманидаги 7,1 млрд сўмга баҳоланган турар жой бинолари бўйича аукцион жараёни эса ҳали давом этмоқда.

Аукциондан тушган маблағлар ҳамда қарздорнинг оила аъзолари томонидан тўланган пуллар ҳисобидан жабрланувчиларга ҳозирга қадар жами 16,7 млрд сўм тенг тақсимлаб берилган.

Қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш учун мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Uz24.uz нашри.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар