Месси Буэнос-Айрес университетининг фахрий доктори бўлди

1 дақиқа ўқиш128
Месси Буэнос-Айрес университетининг фахрий доктори бўлди

Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Лионель Месси Буэнос-Айрес университетининг (UBA) фахрий доктори — Doctor Honoris Causa унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда университетнинг расмий сайти хабар берди.

Мессига ушбу унвон 6 октябрь куни Буэнос-Айрес яқинидаги Эсейса шаҳрида, Аргентина футбол ассоциацияси қароргоҳида ўтказилган маросимда топширилди. Месси университет ректори Рикардо Гелпи ва вице-ректори Эмилиано Якобиттидан медаль ҳамда дипломни қабул қилиб олди.

Мазкур унвонни бериш ҳақидаги қарор Буэнос-Айрес университети Олий кенгаши томонидан бир овоздан маъқулланган. Университет Мессининг спортдаги ютуқлари, Аргентина терма жамоасидаги фаолияти ва мамлакатни халқаро майдонда муносиб намойиш этганини алоҳида таъкидлаган.

UBA баёнотида футболчининг фаолияти «мукаммаллик, матонат, камтарлик ва ахлоқий тамойиллар» намунаси сифатида эътироф этилган.

Lionel Messi qo‘lida UBA belgisi tushirilgan nishonni tutib turibdi.

Университет раҳбарияти Месси фаолияти фақат футбол билан чекланиб қолмаганини ҳам таъкидлаган. Жумладан, унинг хайрия фаолияти, болалар ва ўсмирларнинг соғлиқ, таълим ҳамда спортдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ишлари ҳам эътироф этилган.

Месси эса мукофотни қабул қилиб олар экан, бундай эътироф унинг учун катта фахр эканини айтган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?