Фото: “Новий очаг”
Электр ва сув учун тўловларни камайтириш, шунингдек, севимли машғулотларга қўшимча вақт топиш учун бир нечта оддий қоидаларига риоя қилиш кифоя, деб ёзади “Новий очаг”.
Уйдаги ҳароратни кузатиб бориш
Фото: “Новий очаг”
Термостат иситкичларни созлаш пулни тежашга ёрдам беради. Кечаси ва уйда бўлмаганда ҳароратни 7-10 даражага туширади. Бу йилига маълум миқдорда пул тежаш имконини беради.
Совуқ сувда ювиш
Одатда кир ювиш машинаси сувни иситиш учун энергиянинг 90 фоизини ишлатади, лекин совуқ сув ҳам кийимларни иссиқ сув каби тоза ювади. Ҳафтада бир неча марта совуқ сувда ювиш ва кукун ўрнига суюқ ювиш воситасини танлаш орқали ҳам пул тежаш мумкин.
Идиш ювиш машинасидан фойдаланиш
Фото: “Новий очаг”
Идиш ювиш машинасидан фойдаланиш вақт ва пулни тежайди. Аммо иккита қоидага риоя қилиш керак. Биринчидан, уни фақат ишлатилган идишлар билан тўлганда ёқиш керак. Мисол учун, кун давомида унга фойдаланилган кир идишлар қўйилиши мумкин, кечаси эса ёқилади, эрталабгача идишлар тоза бўлади. Иккинчидан, идишларда қолган овқатни чиқиндига ташлаб, кейин ювиш лозим. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигига кўра, бу 80 литргача сувни тежаш имконини беради.
Ҳар доим музлаткич эшигини ёпиш
Фото: “Новий очаг”
Музлаткич эшиги қанча узоқ очиқ қолса, унинг ичидаги ҳаво тезроқ исийди. Озиқ-овқатларни иложи борича тезроқ жойлаштиришга ҳаракат қилиш керак, чунки совуқ чиққанда музлаткич 7 фоизга кўпроқ энергия сарфлайди.
Жўмракдаги сувни ўчириш
Баъзида одамлар сувнинг етарлича совишини ёки исишини кутади. Бу ҳаракат катта миқдорда сув йўқотилишига олиб келади (кунига тахминан 30 литр). Кераксиз харажатлардан қочиш учун сувни музлаткичга қўйиш ёки қайнатиш кифоя.
Машина юкхонасини тартибга келтириш
Оғир нарсаларни машина юкхонасида сақлаш тавсия этилмайди, айниқса уларнинг кераги бўлмаса. Қўшимча элементлар ёқилғи самарадорлигини 2 фоизга камайтириши мумкин.
Ноутбукни ўчириш
Фото: “Новий очаг”
Ноутбукда ишни тугатгандан сўнг уни шунчаки ёпмаслик, балки бутунлай ўчириш лозим. Бу электр тўловларини тежаш имконини беради. Шунингдек, электр жиҳозларининг симларини розеткалардан тортиб олишни унутмаслик жуда ҳам муҳим.
Душ қабул қилиш
Агар душ қабул қилинса, сарфланган сув миқдори камроқ бўлади. Бундай ҳолда, сув истеъмоли кам бўлган махсус сув пуркагични ишлатиш тавсия этилади. У сув харажатларини тежашга ёрдам беради.
Ёмғир сувидан фойдаланинг
Уйда хонаки ўсимликларни суғориш учун ёмғир сувидан фойдаланиш мумкин. Ёмғир пайтида сув тўпланиши учун ташқарига идиш қўйиш кифоя. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди