Таниқли актёр Уилл Смит ва Жада Пинкетт Смитнинг 42 миллион долларлик уйи ёниб кетди

Калифорния штатининг Калабасас шаҳрида Голливуд актёри Уилл Смит ва унинг рафиқаси Жада Пинкетт Смитга тегишли ҳашаматли қароргоҳда тонг саҳарда ёнғин содир бўлди. Қиймати 42 миллион долларга баҳоланадиган уйда аланга кўтарилгани ҳақидаги хабар ортидан воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб борди.
Тезкор гуруҳлар ёнғинни назорат остига олишга муваффақ бўлди. Ҳодиса жойида бир нечта фавқулодда хизмат автомобиллари кўзга ташланган. Ҳозирча ёнғин айнан қаерда бошланганлиги, унинг келиб чиқиш сабаби ва бинога етказилган зарар миқдори ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Қайд этиш жоиз, бу машҳур жуфтликнинг қароргоҳида юз берган илк ёнғин эмас. 2021 йилда ҳам уйнинг ертўласида олов чиққан, шундан сўнг бинода таъмирлаш ишлари олиб борилган эди.
Бундан ташқари, 2025 йил январь ойида Лос-Анжелес ҳудудида, жумладан, Палисадес атрофида кучли ўрмон ёнғинлари тарқалган пайтда Уилл Смит ва Жада Пинкетт Смитнинг уйи ҳам эвакуация қилинган. Ўшанда олов қароргоҳга етиб бормаган ва бино жиддий зарар кўрмаган эди.
Айни пайтда бу сафарги ёнғин оқибатлари ва унинг сабаблари юзасидан қўшимча маълумотлар кутилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…