Викинглар даврига оид 1200 йиллик нажас Йорк музейида намойиш этилмоқда

Англиянинг Йорк шаҳрида топилган, Викинглар даврига оид инсон нажаси дунёдаги энг ноодатий тарихий топилмалардан бири ҳисобланади. «Ллойдс Банк копролити» деб номланган ушбу қолдиқ 1972 йилда банк биноси қурилиши вақтида аниқланган.
Узунлиги қарийб 20 сантиметр бўлган топилма шу кунгача топилган энг йирик қотиб қолган инсон нажасларидан бири саналади. Тадқиқотчилар унинг тахминан 1000–1200 йиллик тарихга эга эканини аниқлаган.
Таҳлиллар ўша давр одамлари асосан гўшт ва нон истеъмол қилганини кўрсатган. Шунингдек, намунада ичак паразитларининг излари ҳам топилган. Бу эса Викинглар давридаги овқатланиш тартиби ва санитария шароитлари ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.
Ҳозирда ноодатий тарихий артефакт Йоркдаги Викинглар музейида намойиш этилмоқда. У ташриф буюрувчилар орасида катта қизиқиш уйғотадиган экспонатлардан бири ҳисобланади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…