
Фахриддин Жониев, Тошкент Тўқимачилик ва
енгил саноати институти “Ижтимоий фанлар”
кафедраси катта ўқитувчиси
енгил саноати институти “Ижтимоий фанлар”
кафедраси катта ўқитувчиси
Инсонни улуғлайдиган, унинг шаънини кўтарадиган омиллар бу, – асрлар оша яшаб келаётган ўлмас қадриятлар саналади. Улар ҳаётга мазмун бахш этади, маънавиятни юксалтиради ва жамият тараққиётига катта ҳисса қўшади.
Албатта даврлар силсиласида қадриятлар шакли, хиллари маълум бир маънода ўзгариб туриши мумкин. Лекин шаклу-шамойилини ҳам, мазмун-моҳияти ва қадр-қимматини ўзгартирмайдиган қадриятлар борки, улар мангуликка дахлдордир. Таълим, билим ва умуман илм-фан инсоният учун энг зарур қадриятлар сирасига киради.
Билим ҳеч бир бойликка сотиб олинмайдиган, фақат ўрганиш, интилиш орқасидан келадиган катта хазина. Ахборот ва техника асрида таълим, илм-фан тараққиёти янада катта қиймат касб этмоқда. Эндиликда билим, таълим қиймати “инсон капитали” атамаси билан аталиб келинади. Шу вақтга қадар адабиётларда инсон капитали тушунчаси асосан бирёқлама, яъни инсон капитали инсоннинг ўзига бевосита келадиган фойда ёки шахсни ижтимоий ҳимоялаш имконияти сифатида тушиниб келинди. Инсон капитали орқали фақат биргина инсоннинг ўзига эмас, балки бошқаларга ҳам наф келтириши мумкин. Бу эса, миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда амалга оширилиши зарур.
Ахборот ва инновацион технологиялар даврида билим ва тажрибали, малакали инсоннинг кучига бўлган талаб катта тезликда юқорилаб кетди. Чунки дунё мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий, илмий, технологик янгиликларни ана шундай илм салоҳияти баланд инсонлар яратади. Айни пайтда ҳар қандай янгиликни, кашфиёт ёки ихтирони инсон манфаатлари, тараққиёти йўлида фойдаланмоқ керак. Акс ҳолда у инқирозга олиб бориши ҳеч гап эмас. Бу борада қадриятлар муҳим ўрин эгаллайди.
Миллий ва умуминсоний қадриятлар нафақат шахс шаклланишига, шунингдек, жамиятда замонавий таълим сифатига, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам катта таъсир кўрсатади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллий ва умуминсоний қадриятларга ва уларни қадрлаш ҳамда келажак авлодга ўргатишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу боис иқтисод ва ижтимоий соҳада, жамиятнинг маънавий-ахлоқий янгиланишида муҳим ютуқларга эришди. Натижада, жамиятда янги ижтимоий муҳит, янги маънавий ва ахлоқий қадриятларга асосланган инсон капитали шаклланди.
Шуни мамнуният билан қайд этиш жоизки, мамлакатимизда нафақат ёш авлоднинг билим олиши, касб-ҳунар ўрганиб малака орттириш, жаҳон тараққиёти билан ҳамқадам бўла олиши баробарида инсон капиталини ривожлантириш учун кенг имконият ва шарт-шароит яратилаган.
Таълим — ижтимоий фаолият соҳаси сифатида бугунги кунда жамиятдаги, умуман жаҳон тамаддуни қадриятларини ўзлаштириш жараёнида инсон капиталининг ривожланиши учун шарт-шароит яратишга қаратилган. Шунинг учун таълим ва билиш фаолияти, тарбия ва ўз-ўзини тарбиялаш, ривожланиш, ўз-ўзини ривожлантириш ва ижтимоийлаштириш уйғунлашувига айланиб бормоқда.
Таълим тизимига, хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосига ҳам қадриятларни шакллантириш сингдирилган. Таълим мақсади — ҳар бир шахс, жамиятни ривожлантириш ва глобал миқёсда моддий, маданий, маънавий қадриятларни сақлаш ҳамда ривожлантиришдир. Мустақил ва эркин фикрловчи шахсни, ватанпарварлик, мустақиллик ва демократия ғояларига содиқ фуқаро, малакали мутахассисни шакллантириш учун шарт-шароитни таъминлаш талаб этилади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда онгли иштирок эта оладиган, мамлакат, оила тақдирига масъул шахсни шакллантириш, ижтимоий жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш — кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурнинг асосий устувор томонларидир.
Таълимда ва мустақил амалга ошириладиган ўрганишда малака оширилади, билим орттирилади. Тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашда умум эътироф этилган қадриятлар қабул қилинади ва ишлаб чиқилади.
Кенг маънода тарбия — бу, махсус ташкил қилинган, шахсни ривожлантириш учун авлоддан-авлодга ижтимоий тарбия тажрибасини етказиш жараёнидир. Тор маънода эса, тарбия — бу катта ёшдагиларнинг болаларни жамият ҳаётининг аниқ бир вазиятига киритиш, унинг ривожланиши учун шарт-шароитларни шакллантириш бўйича қўшма фаолиятдир.
Инсоннинг ўзига хослиги ирсий қобилиятлар асосида тарбия жараёнида ва айни пайтда ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини тарбиялаш жараёнларида шаклланади.
Таълим жараёнлари орқали “инсон капитали” – яъни билим даражаси, малакасини шакллантириш, ундан оқилона фойдаланиш мумкин. Айни пайтда тараққиётга, ривожланишга туртки бўладиган ана шу юксак билим, малака, заковатни фақат эзгу йўлда фойдаланишда инсоний қадриятлар ўта муҳим аҳамиятга эга. Билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, уни ёш авлодга ўргатиш, фақат тинчлик, тараққиёт йўлида фойдаланишда миллий қадриятларимиз ишончли, мустаҳкам замин бўла олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар