Ёшингиздан қатъи назар, соч тўкилиши билан боғлиқ муаммоаларга дуч келишингиз мумкин, бунга эса гормонлар, стресс, нотўғри овқатланиш, бўяш ва парвариш қилиш сабаб бўлади.
Аёлларда соч тўкилишини қандай олдини олиш мумкин?
Тароқда одатдагидан кўпроқ соч борлигини сезсангиз, соч ва бош териси касалликлари бўйича мутахассис — трихологга мурожаат қилишингиз керак. Одатда, инсон табиий янгиланиш жараёнида ҳар куни 40-60 тукни йўқотади. Агар соч тўкилиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, қуйидаги маслаҳатларни ёдда тутинг.
Кўпроқ оқсил истеъмол қилинг
Кам углевод ёки ўсимликка асосланган парҳез гўзалликнинг йўқотилишига олиб келади. Кундалик минимал оқсил миқдори 45 граммни ташкил қилади. Улардан камида ярми ҳайвон оқсиллари бўлиши керак.
Соч толаларингизга дам беринг
Қаттиқ соч турмаклари, соч улаш ва доимий фен билан қуритиш фолликулларнинг қаришига олиб келади. Ҳеч бўлмаганда кун ора бўш соч турмаги қилишга одатланинг.
Танангизни тингланг
Соч тўкилиши гипотериознинг белгиларидан бири, у қалқонсимон бездаги ўзгаришлар сабаб юзага келиши мумкин. Бу ҳолат кўпинча менопаузадан кейин пайдо бўлади. Агар бу даволанмаса, сочлар ингичка, қуруқ ва мўрт бўлади. Гипотериознинг бошқа белгилари вазн ортиши, қуруқ тери ва чарчоқ. Агар ушбу белгиларни ўзингизда сезсангиз шифокорга мурожаат қилинг.
Озиқ-овқат таркибида витаминларнинг кўплиги
B12 витамини ва D витамини етишмовчилиги соч ўсишини секинлаштиради ва уни соч орасидаги бўшлиқларда кўришингиз мумкин. Балиқ, гўшт ва сут маҳсулотлари бу муаммони ҳал қилади.
Шифокорга мурожаат қилинг
Агар сочларингиз кундан кунга тўкилиб бораётганини сезсангиз, парик кийиш вақтини кутмасдан, трихологга мурожаат қилинг.
Шампунь-кондиционердан фойдаланинг
Таркибида пантенол ва глицерин бўлган енгил кондиционерлар ҳатто қаттиқ шикастланган сочларни намлайди ва унинг соғломлигини сақлайди. Сочингизни мустаҳкамлаш учун бу муолажани эътиборсиз қолдирманг.
Бош терисини массаж қилинг
Ҳар сафар сочингизни ювганингизда, терингизни массаж қилишга ҳаракат қилинг. Ҳеч бўлмаганда бошингизни бармоқларингиз билан ёки массаж чўткаси билан тараган яхшироқ. Яхши қон айланиши саломатлик калити.
Организмда темир танқислигини тўлдиринг
Стресс ёки вегетарианлар парҳези метаболик жараёнлар, тери ва соч саломатлиги учун масъул бўлган ферритин захираларидан маҳрум қилади. Овқатланиш рационингизда темир маҳсулотлари миқдорини оширинг ёки витамин қўшимчаларидан фойдаланинг.
Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг
Агарда сиз тезпишар таомларни истеъмол қилсангиз, чексангиз, спиртли ичимликлар ичсангиз ва кам ҳаракат қилсангиз — буларнинг барчаси сочларингизга таъсир қилади. Ҳеч бўлмаганда битта зарарли одат сочга сезиларли таъсир кўрсатади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг