Қашқадарёда отасидан қолган қўйлар талаш бўлди

1 дақиқа ўқиш331
Қашқадарёда отасидан қолган қўйлар талаш бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Деҳқонобод туманида отасидан қолган 275 бош қўй ва 5 бош эчки бўйича келиб чиққан ака-укалар ўртасидаги можаро жиноят иши билан якунланди.
  • Можаро 2026 йил май ойида кескинлашиб, бир ака-ука чорванинг бир қисмини ўзиники деб ҳисоблаб, уни ўзбошимчалик билан олиб кетган.
  • Суд ҳукми билан уч киши жазоланиб, улардан бирига 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси, қолган иккисига эса 4 миллион 120 минг сўм ва 3 миллион 296 минг сўм жарима тайинланган.

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида отасидан қолган чорва моллари сабаб ака-укалар ўртасида келиб чиққан можаро жиноят иши билан якунланди. Суд ҳукмига кўра, уч киши жазоланган.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, отаси узоқ йиллар чорвачилик билан шуғулланган. У вафот этганидан сўнг, қолган қўй ва эчкиларнинг кимга тегишли экани юзасидан фарзандлари ўртасида низо келиб чиққан.

Маълум бўлишича, бир пайтлар хўжаликда 275 бош қўй ва 5 бош эчки бўлган. Бироқ суд жараёнида чорванинг қайси қисми отасидан мерос қолган, қайси бири фарзандларга аввал берилган ёки кейинчалик кўпайганига оид томонларнинг кўрсатмалари бир-биридан фарқ қилган.

Можаро 2026 йил май ойида янада кескинлашган. Ака-укалардан бири чорванинг бир қисмини ўзиники деб ҳисоблаб, уларни ажратиб олишга қарор қилган. Бунда унинг қариндошлари ва қишлоқдошларидан айримлари ҳам иштирок этган. Натижада қўйлар подадан ажратилиб, бошқа жойга ҳайдаб кетилган.

Бироқ мулкка эгалик юзасидан низо мавжуд бўлган бир пайтда чорвани қонуний тартибда эмас, ўзбошимчалик билан ажратиб олиб кетиш жиноий иш қўзғатилишига сабаб бўлган.

Суд ҳукми билан айбдорлардан бирига 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Қолган икки кишига эса мос равишда 4 миллион 120 минг сўм ва 3 миллион 296 минг сўм миқдорида жарима жазоси берилган.

Шу билан бирга, чорва моллари ва мерос мулкининг аслида кимга тегишли экани юзасидан низо сақланиб қолган тақдирда, томонларга бу масалани фуқаролик ишлари бўйича суд орқали ҳал қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?