Атрофдаги ҳамма нарса сизни депрессияга олиб келиши мумкин. Кайфиятингиз деразадан ташқаридаги об-ҳавога ёки бошқалар билан бўлган муносабатларга боғлиқ бўлмаслиги учун маҳсулотларнинг ушбу қисқа рўйхатини эслаб қолинг — улар сизга қисқа вақт ичида ажойиб кайфиятни қайтаришга ёрдам беради.
Зираворлар
Мускат ёнғоғи, яшил кардамон ва бадян — асосий иситувчи ва ёқимли зираворлар. Зираворларни алоҳида истеъмол қилиб бўлмайди. Ундан тайёрланган ичимликлар нафақат иситади, балки ёқимли ҳис бағишлайди: оғир иш кунидан кейин дам олиш ва стрессни бартараф этишга ёрдам беради. Гап шундаки, зираворларнинг ҳидлари асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади — бу ароматерапиянинг бир тури. Ёдда сақлангки, зираворларнинг кўп миқдори аллергияга сабаб бўлиши мумкин.
Асал
Албатта, ширинликлар кайфиятга ҳеч қандай ҳисса қўшмайди. Фақатгина шоколад — қувонч гормони манбаидир. Бошқа барча қандолат маҳсулотларида кўп миқдорда шакар мавжуд бўлиб, улар чарчоқ ва ёмон кайфиятни келтириб чиқаради. Шунинг учун асал ширинлик ўрнини босади. Табиий тушкунликка мойил одамда ҳиссий ўзгаришни келтириб чиқаради — бу маҳсулотни ташкил этувчи кимёвий элементлар туфайли. Асалдан бир-икки қошиқ истеъмол қилиш кайфият кўтарилишига ёрдам беради.
Денгиз карами
Маълум бўлишича, B витамини ҳам яхши кайфият учун жавобгардир ва бу ерда асосий эътиборни буйрак усти безлари ишини тартибга солувчи B витаминларига ва шунга мос равишда адреналин гормонига бой денгиз ўтларига қаратиш керак. Уларнинг етишмаслиги сурункали чарчоқни келтириб чиқаради. Бу кайфиятнинг ёмонлашишига олиб келади. Мутахассислар консерваланган маҳсулотдан воз кечишни маслаҳат беришади — чунки ёпиқ банкаларда сотиладиган карам витаминларга қараганда кўпроқ сунъий қўшимчаларга бой.
Банан
Банан ширинлик ўрнига мос муқобилдир. Денгиз ўтлари каби улар B витамини ва серотонин билан бойитилган бўлиб, иккаласи ҳам эйфорияга ўхшаш туйғуга олиб келиши мумкин. Сурункали чарчоқ учун банан истеъмол қилиш тавсия этилади — улар узоқ вақт давомида тетиклик ва энергия билан таъминлайди. Лекин банан юқори калорияли мевадир, шу боис яхши кайфият билан бирга вазн ҳам ортиши мумкин.
Тухум
Тухумнинг ажойиб таъсири шундаки, улар муҳим ёғ кислоталари ва А, E, D витаминлари, шунингдек, кўп миқдорда триптофан ва B витаминларини ўз ичига олади. Умуман олганда, сут ва тухум депрессиядан чиқишга ёрдам беради.
Сули ёрмаси
Сули ёрмаси асаб тизимининг умумий ҳолатига фойдали таъсир кўрсатадиган хусусиятга эга ва кичик стресслар билан депрессия учун ажойиб воситадир. Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, маҳсулот организмда қайта ишланганида бахт гормони — серотонинни ҳосил қилувчи аминокислота триптофанни ўз ичига олади. Сули ёрмаси таркибига углеводлар ҳам киради, улар аста-секин сўрилади, қонда шакар даражасини меъёрлаштиради ва унинг тана учун нормал чегараларидан ташқарига чиқишига йўл қўймайди.
Балиқ
Балиқнинг барча турида мавжуд бўлган асосий модда — омега-3 ёғ кислотасидир. Кайфиятни кўтариш учун балиқ истеъмол қиладиганлар фақат тузланган балиқ егани маъқул: кўп миқдорда туз ва зираворлар билан пиширилган балиқли таомлар нафақат ҳаёт қувончини қайтаради, балки қон томирлари фаолиятига ҳам ёрдам беради. Ёғли балиқ B витаминига бой эканлигини унутмаслик керак — у кайфиятни яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг