Аччиқ таомлар кайфиятни кўтаради ва соғлиққа фойдали эканлиги исботланган

1 дақиқа ўқиш2.7K
Аччиқ таомлар кайфиятни кўтаради ва соғлиққа фойдали эканлиги исботланган

Бугунги кунда зираворлар ва чили қалампири нафақат таомларга ўзига хос мазза бағишловчи қўшимча, балки организм учун фойдали табиий восита сифатида ҳам эътироф этилмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, аччиқ таомлар таркибида мавжуд фаол моддалар инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Хусусан, чили қалампирида учрайдиган капсаитсин моддаси юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда, қон айланишини яхшилашда ҳамда айрим нафас йўллари билан боғлиқ муаммолар хавфини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, у бактерияларга қарши курашиш хусусиятига эга бўлиб, организмдаги яллиғланиш жараёнларини пасайтиришга ёрдам беради.

Аччиқ таомлар истеъмол қилинганда организмда эндорфин — яъни “бахт гормони” ишлаб чиқарилиши фаоллашади. Бу эса инсоннинг кайфиятини кўтариш, руҳий ҳолатни яхшилаш ва кун давомидаги чарчоқни камайтиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, мутахассислар аччиқ овқатларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилмасликни тавсия этади. Айниқса, гастрит, ошқозон яраси ва ҳазм тизими билан боғлиқ муаммолари бор инсонлар учун бундай таомлар эҳтиёткорлик билан, оз миқдорда истеъмол қилиниши лозим.

Умуман олганда, аччиқ таомларни меъёрида ва мунтазам равишда тановул қилиш соғлиқни мустаҳкамлаш ҳамда умумий ҳолатни яхшилашнинг энг тўғри ва самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?