15:03 / 23.06.2023
237

Саломатлик ва гўзаллик учун зиғир уруғининг қандай фойдаси бор?

Фото: Wday

Зиғир уруғи гўзаллик ва саломатликни сақлаш учун универсал хавфсиз воситадир. Фойдали зиғир уруғи унидан қандай қилиб тўғри фойдаланиш бўйича қуйида билиб оласиз.

Зиғир уруғининг қандай фойда ва зарари бор?

Зиғир уруғи уни таркибида 30 фозигача клетчатка мавжуд. Бу соғлом ва мураккаб клетчатка манбаидир. Улар ичакларни табиий тозалашга ҳисса қўшади, овқат ҳазм қилиш тизимининг фаолиятини нормаллаштиради.

Юқори протеин миқдори (100 г маҳсулот учун кунлик қийматнинг 30 фоизи) ҳужайраларнинг тез янгиланишига ёрдам беради. У мушаклар, сочлар, терининг ҳолатига ва организмнинг умумий жозибасига ижобий таъсир кўрсатади.

Мунтазам ўртача фойдаланиш билан зиғир уруғи уни турли касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради:

  • Алцгеймер касаллиги;
  • Қандли диабет;
  • Жигар касалликлари;
  • Аёллар ва эркакларнинг репродуктив органлари.

Зиғир уруғи унидан агар индивидуал интолеранслик бўлмаса, меъёр билан фойдаланилганда зарар етказмайди.

Зиғир уруғи унини қандай ишлатиш керак?

Таом тайёрлашда уннинг умумий миқдорининг 1/3 қисмини зиғир уруғи уни билан алмаштиринг. Агар бу рецептга зид бўлмаса, унга бир оз овсянка уни ёки қуруқ кепак қўшиш фойдалидир.

Фото: Wday

 

Агар сиз камдан-кам пишириқ тайёрласангиз ва ушбу фойдаланиш усули мос келмаса, бошқа вариантлар мавжуд:

  • Зиғир кисели тайёрланг: 3 ош қошиқ унни бир литр сув билан аралаштириб, қайнатиб олинг. Сувга таъмга кўра майдаланган резаворлар, цитрус мевалари ёки мураббо қўшинг. Бир неча дақиқа қиздиринг, аралаштиринг, кейин оловдан четга олинг. Хона ҳароратида кун давомида кичик қисмларда ичиш тавсия этилади;
  • Йўғон ичакни тозалаш учун зиғир уруғи уни ферментланган сутли ичимликлар билан мос келади. Дастлабки ҳафтада бир чой қошиқ унни 100 мл кефир билан аралаштиринг, нонушта ўрнига ушбу композицияни ичиш тавсия этилади. Кефирни бир қошиқ сметана билан алмаштириш мумкин. Сиз 21 кун давомида зиғир уруғи унини шу тарзда қабул қилингиз, ҳар ҳафта бир қошиқ зиғир уруғи унини кўпайтиринг. Шундай қилиб учинчи ҳафтада сиз 3 чой қошиқни қабул қиласиз.

Курс охирида маълум муддат танаффус қилишни унутманг. Овқат ҳазм қилиш органларининг самарали ишлаши учун 1,5-2 литр тоза газсиз сув ичиш керак.

Юз учун зиғир уруғи уни

Зиғир уруғи уни косметологияда ҳам қўлланилади. Ун асосида самарали ниқоблар тайёрланади.

Энг осон йўли унни сув билан тенг нисбатда аралаштиришиб, 30 дақиқага қолдиринг, кейин тоза терига суртинг. Ярим соатдан кейин ювинг, буни ҳар ҳафта такрорланг.

Ёғли тери учун зиғир унини кам ёғли кефир билан тенг нисбатда аралаштириш мумкин. Ярим соатга қолдиринг ва 30 дақиқадан сўнг суртинг.

Фойдали зиғир уруғи уни гўзаллик ва саломатликни сақлашнинг ҳамёнбоп усули ҳисобланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саломатлик ва гўзаллик учун зиғир уруғининг қандай фойдаси бор?