Август — тарвуз мавсуми. Ушбу серсув полиз маҳсулоти дастурхонимизда тез-тез меҳмон бўлади. Тренер-диетолог Александра Морозова тарвуз саломатликка қандай таъсир қилиши ҳақида сўзлаб берди.
Тарвузнинг соғлиқ учун фойдалари кўп. У юрак мушакларига фойдали таъсир кўрсатадиган ва қон босимини нормаллаштирадиган ликопенни ўз ичига олади. Мунтазам равишда тарвуз истеъмол қилиш метаболизмни нормаллаштиришга ёрдам беради. Бу қандли диабетга чалинганлар шифокор билан маслаҳатлашиши керак бўлган қандли овқатлар турига киради.
Тарвузнинг қандай фойдаси бор?
У диуретик таъсирга эга ва кўпинча буйракларни “ювиш”, шунингдек, табиий усулда шишдан халос бўлиш учун тавсия этилади. Аммо бу маҳсулотни истеъмол қилишда сийдик йўлларида тош касаллиги бўлган беморлар эҳтиёткор бўлиши керак. Сувли мағиз таркибида кўп миқдорда витаминлар, фолий кислотаси ва каротин мавжуд.
Тарвуз сафро оқимини яхшилайди, ошқозон-ичак трактини нормаллаштиради ва юзга соғломликдан дарак берувчи ранг беради. Бу меванинг калорияси паст, 100 граммга тахминан 30 килокалория.
Шунингдек, тарвуз мағзи экзема ва псориаз касаллигида терининг таъсирланган жойларига қўлланилади. Бу ноқулайлик ва яллиғланишни бартараф этишга ёрдам беради, шунингдек, тез шифо беради.
Ҳатто, тарвуз пўстлоғининг ҳам ўзига яраша фойдалари бор. Улардан хушбўй мураббо тайёрлаш мумкин ёки қуритиб ревматик оғриқлар ва шиш учун қабул қилса бўлади.
Тарвуз уруғлари фолий кислотаси ва магнийнинг юқори миқдори, шунингдек, ёғли кислоталарга бой. Улар инфарктнинг олдини олишга ёрдам беради, чунки улар холестерин даражасини пасайтиради.
Гўзалликка қандай таъсир қилади?
Тетиклантирувчи ниқоблар мева пулпасидан тайёрланади. Улардан кейин тери юмшоқ ва ёрқин бўлади.
Тарвуз уруғи ёғи косметика саноатида қўлланилади. Унинг таркибида кўп миқдорда E витамини ва антиоксидант таъсирга эга бўлган ва терини ёшартирувчи кислоталар мавжуд. Тарвуз уруғи мойига асосланган препаратлар ажинларни сифатли текислайди, оқартиради ва кўз остидаги қора доиралардан халос бўлишга ёрдам беради. У сочни парвариш қилиш учун ҳам қўлланилади, кератин сочларни сержило қилади. Бўялган ва заифлашган сочларни парвариш қилиш учун бундай муолажаларни бажариш тавсия этилади.
Агар тарвузни мунтазам истеъмол қилсангиз, у организмга катта фойда келтиради. Агар соғлиғингизда муаммолар кузатилса, ҳеч қандай ҳолатда профессионал тиббиёт ёрдамидан бош тортманг!
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг