12:31 / 12.10.2023
208

Нонуштага қандай маҳсулотларни истемол қилиш мумкин эмас?

Фото: Marie Claire

Саломатлик ва вазн учун қила оладиган энг оддий ва самарали нарса бу мунтазам равишда нонушта қилишдир. Уйғонгандан сўнг бир соат ичида истеъмол қилинган соғлом нонушта қонда қанд миқдорини хавфсиз сақлашга ёрдам беради, қон босими ва холестерин даражасини яхшилайди, метаболизмни тезлаштиради ва тушликкача тўқлик ҳиссини беради.

Бундан ташқари, нонушта организмни энергия билан тўлдиради. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, буларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам фойдали маҳсулотлар билан амалга ошади. Баъзи маҳсулотлар фақат фойдалидек туюлади, лекин аслида зарар келтиради. “Новий очаг” нашри уларнинг бир нечтасини санаб ўтди.

Қайта ишланган донли пюре

Энг фойдали нонушталардан бири, албатта, сули ёрмаси. Аммо фақат донли ёки паст даражада қайта ишланган, таркибида клетчатка миқдори юқори бўлган дон маҳсулотлари соғлиқ учун фойдалидир. Агар 100 грамм дон таркибида 3 граммдан кам клетчатка бўлса, унда бўш калориялардан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Вафли ёки тост

Мураббо, асал, қаймоқли вафли ёки пишлоқ, сариёғ билан қовурилган тостми? Енгил углеводлар ва шакар нонушта учун одатий маҳсулотдир. Афсуски, уларнинг истеъмолидан кейин қондаги шакар тезда кўтарилади ва бир соат ичида яна оч қолиш кузатилади. Шунинг учун бундай нонуштадан воз кечиш тавсия этилади.

Донли батонлар

Агар батонлар уйда тайёрланмаган бўлса, улардан бутунлай воз кечган маъқул, бундан ташқари, уларни нонушта учун истеъмол қилмаслик керак. Кўпинча улар шакар сиропи, юқори даражада қайта ишланган дон ва шоколадни ўз ичига олади: натижада соғлом маҳсулот ўрнига енгил углеводлар ва шакар истеъмол қилинади.

Кам ёғли йогурт

Йогурт калсийнинг юқори дозаси ва нонушта учун ажойиб вариантидир. Аммо фақат ёғли сутдан тайёрланган бўлса. Сут ёғи жуда соғлом ва вазн йўқотишга ёрдам беради. Шунинг учун нонуштага ёғли йогуртни истеъмол қилиш ва кўпроқ фойда олиш учун унга янги резавор ёки ёнғоқлар қўшиш тавсия этилади.

Қаҳва

Сироп, қаймоқ ва шакарли қаҳва ичимлиги нонушта эмас. Вақти келиб, қон босими ва шакар даражасини кескин оширадиган хавфли маҳсулот. Ширин қаҳвадан бутунлай воз кечган маъқул ва уни нонуштада оч қоринга ичмаслик керак.

Қаҳва ва ширинлик

Одатда кўпчилик нонуштага қаҳва ва шириник истеъмол қилишни ёқтиради. Лекин ҳеч қандай ҳолатда уни мустақил таомга айлантирмаслик керак: қовурилган пончик ширинликлари углеводлар, шакар ва транс ёғларига бой — бир сўз билан айтганда, соғлиққа катта зарар етказадиган барча моддалар мавжуд. Шундай экан, афсуски, улар билан хайрлашган маъқул.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нонуштага қандай маҳсулотларни истемол қилиш мумкин эмас?