Фото: Harpers bazaar
Одам организми, айниқса, совуқ кунларда алоҳида ғамхўрликка муҳтож бўлади. Вируслар, шамоллаш ва совуқ уриши фонида кузатиладиган иммунитетнинг сусайиши турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунда биринчи бўлиб, тананинг умумий тонуси йўқолади. Кейин эса шиллиқ тўқималар, тери, соч ва суякларда муаммо кузатилади. Бундай вақтда қандай витаминларга эҳтиёж юқори бўлади. Бу саволга мутахассиснинг жавобини тақдим қиламиз.
C витамини
Қишда ушбу витаминни цитрус ва қуритилган мевалар, мавсумга хос барра сабзавотлардан олса бўлади. Парҳезшунослар айниқса, таркибида C витамин бисёр бўлган тузланган карамга эътибор қаратишни тавсия қилади.
D гуруҳи витаминлари
Мутахассислар, шунингдек, D гуруҳи витаминлари муҳим эканини таъкидлайди. Уларни фақатгина қуёш нури орқали қабул қилиш мумкин деб ўйлаш хато. Саломатлик учун муҳим бўлган D3-витаминини қўшимча равишда қабул қилса ҳам бўлади.
Фото: Harpers bazaar
Оқсил
Нутрицологлар рационда оқсилга бой бўлган таомлар бисёр бўлиши, углеводларни эса қисқартириш кераклигини таъкидлайди. Шунда организмда ҳимоя функциясини фаоллашуви ва витаминларнинг сингиши осон бўлади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг