Аргентиналик она чақалоғига BTS юлдузи шарафига исм қўйди

Аргентиналик она чақалоғига BTS юлдузи шарафига исм қўйди

Аргентинада BTS гуруҳи мухлиси бўлган аёл янги туғилган ўғлига К-поп юлдузи Мин Ёонги шарафига “Ёонги Карлос” деб исм берди. Мин Ёонги мухлисларга Суга саҳна номи билан ҳам танилган бўлиб, BTS гуруҳида реппер ва продюсер сифатида фаолият юритади.

Чақалоқ оиласи билан Буэнос-Айрес шаҳрида BTS гуруҳига бағишланган ярмаркада қатнашганидан сўнг, унинг ноодатий исми интернет фойдаланувчилари ва оммавий ахборот воситалари эътиборини тортди.

Боланинг исми акс этган ҳужжат ҳам ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. BTS мухлислари бу ҳолатни гуруҳ ижодкорларига бўлган меҳр ва садоқатнинг ўзига хос ифодаси сифатида қабул қилмоқда.

К-поп юлдузлари мухлислар ҳаётига таъсир кўрсатиши, ҳатто фарзандларига исм танлашда ҳам илҳом манбаи бўлиши мумкинлиги ушбу воқеа орқали яна бир бор намоён бўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар