16:46 / 28.10.2024
60

C витаминига бой бўлган 5 та энг яхши маҳсулот...

C витаминига бой бўлган 5 та энг яхши маҳсулот...
Аскорбин кислотаси ҳақида ўйлаганимизда, апелсин ёки мандарин бошчилигидаги барча цитрус мевалари дарҳол ёдга тушади, аммо мазкур витамин бошқа табиий маҳсулотларда ҳам сероб. C витамини кучли табиий антиоксидант ва иммуностимулятор бўлиб, организмда тўқималарни сақлашга ва ёшартиришга ёрдам беради, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва темирнинг сўрилишини рағбатлантиради. Шу сабабли куз фаслида C витаминига бой озиқ-овқатларни рационингизга киритиш муҳимдир.

Фото: Новий очаг
Янги узилган наъматак

Фото: Новий очаг
Совуқ мавсумда иммунитет турғун ишлашига ёрдам берадиган резавор бу наъматак бўлиб, у C витаминининг табиий манбаи ҳисобланади. Ундан тайёрланган чой ва дамламалар шамоллашдан ҳимоя қилади, қон томирлари ва юрак саломатлигини қўллаб-қувватлайди. 100 грамм наъматак мевасида бу витамин 650 миллиграмм ёки организм кунлик эҳтиёжининг 929 фоизи миқдорида С витамини мавжуд. Бундан ташқари, наъматакда А, E, PP, B гуруҳи витаминлари, калий, калций, фосфор, магний, темир, натрий, пектинлар, лимон ва олма кислоталари каби бошқа фойдали микроэлементлар мавжуд.

Қорағат

Фото: Новий очаг
Қорағат C витаминига бой резавор, у вирусли инфекцияларга қарши курашишга ёрдам беради. Таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради. Смородина таркибида артерияларнинг қотиб қолиши, саратон ёки юрак касалликларини ривожлантириш хавфини камайтирадиган қимматбаҳо кислоталар мавжуд.

Унинг мевалари нафақат C, А, B, E, PP витаминларига бой, балки эфир мойлари, калций, темир, натрий, фосфор, калий, кремний, пектин ва танинларни ҳам ўз ичига олади.

Чаканда

Фото: Новий очаг
Чаканда меваси август-сентябрь ойларида пишиб етилади, у майда, тухумсимон ёки думалоқ, новдаларга зич ёпишган, ранги оч сариқ рангли мева бўлиб, қадимдан халқ табобатида қўлланилган. Унинг таркибида C витамин мўл бўлиб, у иммунитет тизимини мустаҳкамлашга, ҳужайраларни қаришдан ҳимоя қилишга ва терининг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

Юз грамм чаканда маҳсулотида 200 миллиграмм ёки инсоннинг кунлик эҳтиёжининг 286 фоизи миқдоридаги С витамини мавжуд. Бундан ташқари, ушбу резавор таркибида метаболизмни яхшилайдиган А витамини, E витамини, К, PP ва B гуруҳи витаминлари мавжуд бўлиб, улар қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди ҳамда асаб тизимининг нормал ишлаши учун муҳим бўлган серотонин гормони ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

Булғор қалампири

Фото: Новий очаг
Булғор қалампирларининг барча тури резаворлардан кам бўлмаган миқдорда C витаминини ўзида сақлайди. У танамизни гемоглобин синтези, қизил қон таначаларини ишлаб чиқариш ва асаб тизими учун зарур бўлган B гуруҳи витаминлари билан таъминлайди. Булғор қалампирининг қизил навлари кўз саломатлигига фойдали бўлган каротеноидлар ҳамда ликопен номли кучли антиоксидантга бой.

Киви

Фото: Новий очаг
100 грамм кивида 180 миллиграмм ёки кунлик эҳтиёжнинг 257 фоизи миқдорида C витамин мавжуд. Ушбу нордон мева А, E, К витаминлари, ўсимлик толалари ва микроэлементлар — синк, калций, магнийни ўз очига олади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, киви кўз ва юрак саломатлигини яхшилаш учун фойдалидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » C витаминига бой бўлган 5 та энг яхши маҳсулот...