Баъзан ҳаётингиз измингизда эмасдек туюлади, аллақандай бир оқим бўйлаб шунчаки оқаётганга ўхшайсиз. Айниқса, инсон бир ёшга улғайганда, буни яққолроқ ҳис қилади. Наҳотки, шунчаки xасдек оқиб ўтиш учун дунёга келган бўлсангиз? Асло! Бугунги кунингиз қайтиб келмайди. Демак, вақтни бой берманг, ҳозироқ бахтли яшашингизга халақит бераётган одатлардан халос бўлиш йўлини изланг.
Масалан, қуйида биз тавсия қилган қоидаларга амал қилинг ва келажак ҳаётингизни ўзингиз истагандек яхши томонга ўзгартиринг.
1. Табассум қилишингиз ва ривожланишингиз учун халақит бераётган нарсалардан кечиб, унутиб юборинг. Ҳаётга чидаш эмас, ундан лаззатланиб яшаш керак. Ҳаракатланишингиз учун рағбат берадиган йўлдан боринг. Истасангиз, уддасидан чиқасиз.
2. Айрим қарашларни ўзингиз билан олиб юрмай, ўтмишда қолдирганингиз маъқул. Масалан, одамларнинг ёлғончилиги, хиёнати, ҳаётнинг шафқатсизлиги ҳақидагиларни. Зеро, одамлар ўзгарувчан, ҳаёт эса тараққиётдадир.
3. Атрофдагиларнинг сиз ҳақингиздаги фикрлари ҳақида ўйлашни бас қилинг. Ўз ҳаётингиз ҳикоясини ўзингиз ёзасиз, бу жараёнда телесериаллар, фильмлар, ўқилган асарлару ижтимоий тармоқдаги шарҳлар эмас, фақат ўзингиз иштирок этишингиз керак.
4. Муаммолардан қочишга мойиллигингизни йўқотинг. Минг чап берманг, тақдирдан қочиб қутулолмайсиз. Муаммоларни ҲАЛ ҚИЛИШ керак.
5. Нолишни бас қилинг. Сизга бирор нарса ёқмаяптими, уни ўзгартиринг. Вазиятни ўзгартиролмасангиз, унга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.
6. Ўзингизни оқламанг. Бирор ишни амалга оширмоқчи бўлсангиз, бунинг йўлини, албатта, топасиз. Қилишни истамасангиз, албатта, баҳона излашга тушасиз.
7. Эринчоқликни бас қилинг. Бир одам доим тинмай меҳнат қилса, буни эътироф этмай иложингиз йўқ. Ўша меҳнаткаш инсон ўзингиз бўлинг. Ҳаёт истаганларимизни эмас, сазовор бўлганларимизни беради.
8. Бир хатони такрорлайверманг. Хатони бир марта такрорласангиз, балки, бу шунчаки тажрибасизликдир. Аммо иккинчи, учинчи марта такрорлайверсангиз, бу энди хато эмас, одат, сизнинг танловингиздир.
9. Фақат ўтмишдаги бахтли кунларни ўйлайвермай, келажакка умид билан боқишни ўрганинг. Ҳаёт ўтмиш эмас, келажакдир. Ўтмиш эса фақат хотира. Шу онда, шу ерда яшашга ўрганинг!
10. Доим истаган нарсамга эришаман, деб ўйламанг. Баъзан муваффақиятсизликлар ҳам бир натижадир. Улар сизга сабоқ беради, сизни тарбиялайди.
11. Бошқаларнинг сиздан омадлироқ экани ҳақида ўйламанг. Ҳеч ким муваффақиятга осон эришмайди, ҳаммада ҳам муаммолар бор. Агар улар ўз муаммоларини сизга айта бошлашса, қочгани жой тополмай қолишингиз мумкин.
12. Қулай фурсатни кутиб яшаманг, уни ўзингиз яратинг. Акс ҳолда, бутун умрингиз кутишдан иборат бўлиши мумкин.
13. Қийинчиликлар, ноқулайликлардан қўрқиш одатингизни ташланг. Ҳар қандай тараққиёт қулайликларингиз тугаган жойдан бошланади.
14. Ҳаммасини бошидаёқ билишим керак эди каби ўйлардан воз кечинг. Олдинга интилаётган одам ҳамма натижаларни билиши имконсиз, шарт ҳам эмас. Шунчаки, ишингизни аввалгидан яхшироқ бажаришга интилинг.
15. Хатоларингизни ўтмишда қолдиринг, уларни бўйнингизга тумор қилиб осиб юрманг. Аксинча, оёғингиз остига уларни тахлаб, пиллапоя ясанг, токи юқорироқ кўтарилиш имконингиз бўлсин.
16. Кундалик қийинчиликлар сизни енгишига йўл қўйманг. Оғир кунлар инсонни юксалтиради, тоблайди. Ишончни йўқотманг. Буюк ишларнинг боши доим қийин кечади.
17. Ношукурликни унутинг. Бахт борини қадрлай биладиганларга насиб этади. Дамак, бугунги кунингизга шукрона айтинг. Ҳаёт мукаммал бўлишга мажбур эмас, шунчаки яхши бўлиши мумкин.
18. Ўзингизни бахтсиз ҳис этишингизга сабаб бўлаётган баҳоналарингизни унутинг. Бахтсиз бўлишга сабаблар қидиришни бас қилинг. Борингизни қадрланг.
19. Худони фақат бошга бало келганда эмас, яхши кунларда ҳам эсланг. Зеро, қуёш ҳам, ёмғир ҳам Унинг марҳаматидир.
20. Ўзингизни боса олмаслик одатингизни унутинг. Ғазабингизни назорат қилишни ўрганинг. «Жаҳлим чиқиб турганди-да» деб ўзингизни оқлашни ўйламанг. Яхшиси, ўша пайтда ҳеч нима қилмаслик ва демасликка одатланинг.
21. Луғатингизни ёмон сўзлардан тозаланг. Бировни қарғасангиз, сўксангиз ёки ҳақоратласангиз, энди сиз аввалгидан яхшироқ эмас, ёмонроқ одамга айланган бўласиз.
22. Одамларни бир қарашда, ташқи кўринишига қараб тезгина баҳоламанг. Атрофимиздаги ҳеч ким очиқ китоб эмас. Уларга имкон берсангиз, ҳар бири сизни қойил қолдирадиган нимадир қилиши мумкин.
23. Атрофингиздагиларни ўзгартиришга уринманг. Аксар ҳолларда одамларни ўзгартириш имконсиз, шу сабабли бу ишга қўл урмаганингиз маъқул. Ё сиз уларни борича қабул қиласиз, ё улардан воз кечасиз.
24. Ўз муҳаббатингизни кўрсатишга вақт йўқ деманг. Вафони топиш қийин, ишончни йўқотиш эса осон. Амаллар сўзлардан кўра кўпроқ ва хўброқ сўзлайди. Яқинларингизга уларни нақадар севишингизни ҳар куни айтинг ва буни исботлаб боринг.
25. Қийин дақиқаларингизда ёрдамга келмаган одамларни қўйиб юборинг, ўз йўлларида кетаверишсин. Агар кимдир сиз ҳақингизда чиндан ҳам қайғураётган бўлса, ўзи учун доим курашишингизни талаб қилмайди, шунчаки ёнингизда бўлади – тамом-вассалом. Фақат бошингизга иш тушганда одамларнинг асл қиёфасини кўрасиз, ушбу қиёфаларни унутиб қўйманг, сараланг.
26. Ёмон хаёллардан халос бўлинг. Ҳадеб уларни ўйлайверсангиз, ҳеч қачон бахтли бўлмайсиз.
27. Ўзингизни айблашни бас қилинг. Ўзингизни севинг, кечиринг ва борингизча қабул қилинг!
28. Бировга ўхшашга интилманг. Кимдир доим чиройли, биров ақлли, биров эса ёш. Лекин уларнинг ҳеч бири сиз эмас. Шугина сизни атрофдагилар учун қизиқ инсонга айлантиради.
28. Майда-чуйда дилхираликларни унутинг. Улар барибир ҳаётингизни издан чиқара олмайди. Шарт шуки, бу майда-чуйдаларга тўғри муносабатда бўлишингиз, уларни катта муаммога айлантириб юбормаслигингиз керак.
29. Бошқалар ҳам сизга ўхшаши керак деб ўйламанг. Бунга ҳеч ким мажбур эмас. Одамлар умуман бир-бирига ўхшамайди. Бири хиёнат қилса, бошқаси садоқат кўрсатади. Уларни умумлаштирманг.
30. Ҳаммасини бошдан бошлашга кеч деб ўйламанг. Унутманг, ўзингизга керак бўлмаган чўққининг энг юқорисида бўлгандан кўра, сизга керак зинанинг энг қуйи пиллапоясида турган маъқул.
Ва ниҳоят, эски одатлардан воз кечиб, янгиларига ўрганиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Аммо синиқ одатлар билан яшаб, бир кун келиб ўзингиз ҳам синиб қолганингиздан кўра, ҳозир эгилиб-букилсангиз-да, шахсингизни тарбиялаганингиз маъқул. Албатта, айнан биз айтган йўлдан юришингиз шарт эмас, балки сизнинг ўз бахт «рецептингиз» бордир. Жуда яхши-да, ҳозироқ унга амал қилишни бошланг. Ўсинг, ўзгаринг!
ШАҲИНА тайёрлади “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди