Ҳиндистонда ҳайкал йўлини очиш учун электр симларини кесиб ташлашди (видео)

Ҳиндистонда ҳайкал йўлини очиш учун электр симларини кесиб ташлашди (видео)

Ҳиндистонда Ганеш фестивали доирасидаги диний юриш вақтида катта ҳайкал электр симларига илиниб, ҳаракатланишга халақит бергани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеода ҳайкалнинг баландлиги сабабли электр симлари унинг йўлини тўсиб қолгани кўринади. Шундан сўнг бир киши ҳайкал устига чиқиб, асбоб ёрдамида унга илиниб қолган симларни кесиб ташлайди. Симлар узилганидан кейин юриш давом этгани айтилмоқда.

Бироқ ҳодиса қайси ҳудудда содир бўлгани ва симлар кесилиши оқибатида электр таъминотида узилиш юз берган-бермагани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Маълумот учун, Ганеш фестивали Ҳиндистонда ҳиндуларнинг донолик ва фаровонлик худоси Ганеша шарафига ўтказилади. Байрам давомида унинг ҳайкаллари кўчаларда олиб юрилади. Фестиваль якунида эса ҳайкаллар анъанага кўра дарё, кўл ёки махсус сув ҳавзаларига туширилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар