07:22 / 12.02.2017
13 249

Семиз кўрсатувчи либослар

Шундай либослар борки, улар кишининг ташқи кўринишига бир неча килограмм қўшади, деб ёзади Дарё. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун ана шундай либослар рўйхати билан танишинг ва уларни кийишда эҳтиёт бўлинг.
Семиз кўрсатувчи либослар

Қалин тўқилган свитер

Бундай свитер нозик мактаб ўқувчисига ярашиши мумкин, бироқ ўрта ёшли аёлга эмас. Улардан юпқа кашмири свитерлар фойдасига воз кечишни тавсия этамиз.

Ялтироқ матолар

Ялтираш эффекти туфайли улар сизни дискотека шарига ўхшатиб қўяди ва албатта семизроқ кўрсатади. Ялтироқ буюмни истаётган бўлсангиз, кумуш тақинчоқ тақишингиз мумкин.

Горизонтал чизиқлар

Бу қоида ҳақида барча стилистлар бир овоздан огоҳлантиришига қарамасдан, баъзилар ана шундай либослар билан тажриба қилиб кўришдан чўчимайди. Чизиқларни ёқтирсангиз, уларнинг вертикал жойлашганини танланг. Шунда улар сизни хушбичимроқ кўрсатади.

Калта шимлар

Агар сиз танлаган калта шимнинг бел қисми ҳам пастда бўлса, улар сонга урғу бериб, қоматнинг умумий кўринишини бузади. Яхшиси бел қисми юқорида бўлган шимларни танланг. Улар оёқларни узунроқ кўрсатади.

Шаклсиз кардиган

Бундай кардиган свитер каби қоматни йирикроқ кўрсатишдан ташқари, сонга урғу беради. Агар кардигандан воз кеча олмасангиз, унинг қора ва аниқ шаклдагисини танланг. Шунингдек, у белга урғу бериб, тиззадан пастроқ узунликда бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Семиз кўрсатувчи либослар