Япон аёллари ҳақиқатдан ҳам кунчиқар мамлакат мўъжизаларидан бири ҳисобланади: улар ўттиз ёшда 17 ёш, элликда эса ўттиз ёшга киргандек кўринади. Кимлардир япон аёлларининг тиниқ юзларини табиат туҳфаси деб атаса, яна кимлардир бу алоҳида парвариш натижаси деб ҳисоблайди, деб ёзади Дарё нашри.
Албатта генетика масаласида баҳслашиб бўлмайди, бироқ япон аёллари доим ёш ва тетик кўринишга ёрдам берувчи бир қатор гўзаллик таомилларига эга.
Тозалаш ва намлантириш японча тери парваришининг калит сўзларидир. Қуйида терини япон аёллари каби тозалашнинг бир нечта рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Массаж элементларига эга тозалаш
- Тозаловчи воситани бармоқларда яхшилаб иситиб, юзнинг бешта нуқтасига суриш керак: яноқлар, пешона, бурун ва ияк.
- Сўнгра ҳар иккала қўл бармоқлари билан воситани иякдан қулоқларга қараб тақсимлаш.
- Кафт ёрдамида воситани бурундан яноқлар орқали қулоқларга ва кўзнинг ички бурчакларидан чаккага қараб тақсимлаш.
- Бармоқлар ёрдамида воситани бурун учидан қаншарга, сўнгра кафтлар билан пешона ўртасидан ҳар иккала томонга суриш.
Юзни чуқур тозалаш
Юзни ювгандан сўнг унга иссиқ сувда намланган сочиқни қўйиб туринг ва тери парланишини кутинг. Шундан сўнг пилинг воситасини суринг. Пилинг устидан душ учун шaпкачани юзингизга кийинг. Нафас олиш учун тешикча очишни унутманг. Пилингни 10—15 дақиқа тутиб туриб, сўнгра юзни массаж қилинг ва илиқ сув билан чайинг.
Контраст компресслар
Улар қон айланишини яхшилаш ва юзни «жонлантириш» учун қўлланади. Юзни ювгандан кейин унга дастлаб иссиқ сувда намланган сочиқни совигунга қадар, сўнгра совуқ сувда намланган сочиқ тутиб турилади. Бу ҳаракатни 2—3 марта қайтариш талаб этилади.
Мазкур маслаҳатлар терингиз ёшлигини узоқроқ сақлашга ёрдам беради деб умид қиламиз! “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди