Олимлар сурункали бел оғриғига қарши оддий ечим топди

1 дақиқа ўқиш6.8K
Олимлар сурункали бел оғриғига қарши оддий ечим топди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Норвегия ва Дания олимлари тадқиқотига кўра, ҳар куни тахминан 100 дақиқа юриш сурункали бел оғриғига чалиниш хавфини қарийб 25 фоизга камайтириши мумкин.
  • Тадқиқотда 20 ёшдан ошган 11 мингдан зиёд иштирокчининг ҳаракат фаоллиги 2017–2019 йилларда ўрганилиб, уларнинг соғлиғи 2021–2023 йилларда қайта баҳоланган.

Норвегия ва Дания олимлари томонидан олиб борилган янги илмий тадқиқот натижаларига кўра, ҳар куни тахминан 100 дақиқа юриш сурункали бел оғриғига чалиниш хавфини қарийб 25 фоизга қисқартириши мумкин.

Тадқиқот муаллифларидан бири Раян Хаддаж мазкур натижаларни муҳим деб баҳолар экан, юришни оддий, арзон ва ҳар ким учун осон қўллаш мумкин бўлган жисмоний фаолият сифатида таърифлади. Унинг сўзларига кўра, юриш бел соҳасидаги сурункали оғриқларнинг олдини олишда самарали усул бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Тадқиқот жараёнида 20 ёшдан ошган 11 мингдан зиёд иштирокчининг кундалик ҳаракат фаоллиги ўрганилган. 2017–2019 йиллар давомида қатнашчилар етти кун мобайнида махсус акселерометр қурилмаларини тақиб юришган. Кейинчалик, 2021–2023 йилларда уларнинг соғлиғи қайта баҳоланиб, айниқса бел оғриғи мавжуд ёки йўқлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Иштирокчилар юриш давомийлигига қараб тўрт тоифага ажратилган: кунига 78 дақиқадан кам юрувчилар, 78–100 дақиқа атрофида юрувчилар, 101–124 дақиқа юрувчилар ҳамда 125 дақиқадан ортиқ юрувчилар.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, инсон қанча кўп юрса, сурункали бел оғриғига дуч келиш эҳтимоли шунча камаяди. Шу билан бирга, ўртача суръатда ва тез қадам ташлаб юриш секин юришга нисбатан оғриқларнинг олдини олишда анча самарали экани аниқланган.

CNN маълумотларига кўра, ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб 600 миллиондан ортиқ инсон бел оғриғидан азият чекмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига биноан эса, 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 843 миллион кишига етиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?