16:35 / 13.06.2017
32 821

Замонавий қизлар учун гўзаллик ва кийиниш қоидалари

Замонавий қизлар учун гўзаллик ва кийиниш қоидалари
  1. Сочлар. Сочларингиз рангини тез-тез ўзгартиришга одатланманг, ёрқин, кўзга ташланувчи ранглардан воз кечинг, иложи борича сочларингизнинг табиий рангини сақлашга ҳаракат қилинг.
  2. Пойабзал. Пошнасиз оёқ кийимлар кийишни жуда бой олигархлар ёки уй бекалари ўзига муносиб кўрадилар. Бошқа ҳамма ҳолатларда пошналар тўғрисида унутманг.
  3. Жинси шимлар. Бир хил рангли, классик услубда ва қоматни хипчалаштирувчи жинсилар танлаганингиз маъқул. Безакли ва каштали жинсилардан воз кечинг — бундай шимларни замонавий қизлар эмас, балки ёш қизчалар ўзига эп кўриши мумкин.
  4. Машҳур брендлар кўчирмалари. Гардеробингизда машҳур фирмалар кўчирмаларининг пайдо бўлишига йўл қўйманг. Бу фош бўлиш ва муқаррар ўнғайсизликка олиб келади.
  5. Ботильонларни юбка билан кийишга чек қўйинг. Бу оёқлари тўлачадан келган аёлларга хос энг кенг тарқалган одат. Ботильонларни полгача тушиб турувчи юбкалар билан кийиш мумкин.
  6. Тинимсиз мукаммал қоматга интилиш. Ўз ҳаётингизни кинолардаги гўзалларнинг мукаммал ўлчамларига сиғинишга айлантириб юборманг. Ҳар бир аёл ўзининг табиий қомати билан ёқимли. Лекин бу ҳар доим тетик ҳолатда бўлиш ва спорт билан шуғулланиш зарурлигини инкор қилиш керак дегани эмас.
  7. Очиқ баданни суиистеъмол қилиш. Блузкангизнинг материали баданни яширадиган даражада қалин, қоматингизнинг фазилатлари ва камчиликларини кўз-кўз қилмайдиган бўлиши керак.
  8. Маникюр. Одми маникюр дидсиз безаклар билан бўялган узун қайрилган тирноқлардан кўра анча яхшироқ кўринади.
  9. Офисда кийиладиган оёқ кийим. Ишга учи очиқ оёқ кийимлар кийиш ман қилинади, бу нафақат этика нормаларига тўғри келмайди, балки сизнинг компаниянгизнинг иш услубини ҳам пасайтиради.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Замонавий қизлар учун гўзаллик ва кийиниш қоидалари