1. Бир суткада камида 2 литр сув ичмасдан озишнинг иложи йўқ.
2. Озиш истагидаги инсон спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиши керак.
3. Эрталаб оч қоринга 1 та лимон шарбати қўшилган 1 стакан сув ичилади ва 20 дақиқадан кейин нонушта қилинади.
4. Тановулдан 30 соат олдин сув ичиб олинади. Овқат пайтида эса сув ичмаслик лозим. Тановул қилиб бўлгач, 40 дақиқадан кейин суюқлик ичиш мумкин.
5. Кунига 4-5 марта овқатланиш керак.
6. Охирги тановул вақти уйқудан 3-4 соат аввал бўлиши лозим. Ундан кейин фақат сув ёки қатиқ ичиш мумкин.
7. Чойни шакарсиз ҳолатда ичган яхши. Ширинлик егингиз келса, асал фойдали.
8. Картошкани ҳафтасида 2 мартагача тановул қилиш мумкин, ундан кўп эмас. Шунда ҳам қайнатилган кўринишда.
9. Узум ва бананни озиш ниятидаги инсонлар емаганлари маъқул.
10. Ҳафтасига 1 кун очлик куни эълон қилиб, организмни тозалаш яхши самара беради. Ундан кўпи танага зарар.
11. Спорт ҳақида ҳеч қачон унутмаслик керак. Спортзалга боришга имконингиз бўлмаса, уйда ҳам шуғулланишингиз мумкин. Бунинг учун ажойиб видео дарслар мавжуд.
12. Спорт билан шуғулланиш учун энг қулай пайт – 17:00 ва 20:00 оралиғидир.
13. Нонуштадан воз кечиш асло мумкин эмас. У танани кун давомида қувват билан тўйинтиради.
14. Тушлик учун шўрвалар, бульон, салат, қайнатилган гўшт, мева ҳамда сабзавотлар истеъмол қилган маъқул.
15. Иккинчи тушлик (полдник) учун эса йогурт, салат, кефир, сабзавотлар мос келади.
16. Кечки овқат ўрнига енгил салат, творог, йогурт ёки димланган сабзавотлар тановул қилган яхши.
17. Меваларни кунинг биринчи ярмида еган дуруст.
18. Озишни истасангиз қовурилган таомларни эсингиздан чиқаринг.
19. Кам-камдан тез-тез ейиш керак. Ҳар бир тановул вақтида таом миқдори 200 гр. дан ошмаслиги даркор.
20. Таомни катта қошиқ билан эмас, чой қошиғи билан еган яхшироқ. Бу тўйиб овқатланишнинг олдини олади.
Артём Безруков, фитнес тренери. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...