1. Ҳар куни эрталаб оч қоринга 1 стакан илиқ сув ичинг.
2. 20-30 дақиқа ўтгач, енгил нонушта қиласиз (мева ҳамда сули бўтқаси).
3. Ҳар сафар таомланишдан 30 дақиқа аввал 1 стакан сув ичиб олинг (кўп ҳолларда организм оч қолгандек туюлган вақт сиздан овқат эмас, суюқлик билан таъминлашингизни “сўраётган” бўлади).
4. Тез-тез, аммо кам-камдан овқатланинг. Столдан турганда ошқозонда енгил очлик ҳисси сақланиб қолсин.
5. Таомланиш вақти оралиғи 2-3 соатни ташкил этиши керак.
6. Тановул вақтида суюқлик ичманг. Суюқликни таомдан 1 соат ўтиб ичишингиз мумкин. Акс ҳолда еган таомингиз фойдаси ҳам, унинг таркибидаги темир моддалари ҳам суюқлик билан ювилиб кетаверади.
7. Соат 18:00 дан кейин овқатланмаслик ҳақидаги фикр хато! Шунчаки уйқуга ётишдан 2-3 соат аввал овқатланмасангиз бас!
8. Таомномангизга мева, бўтқа ҳамда сабзавотларни қўшинг. Ҳар куни 1-2 та олма ейиш организмингизни заҳарли модда ва токсинлардан тозалайди.
9. Спорт машқлари, тренировкадан 2 соат аввал овқатланиш керак.
10. Тренировкадан 1 соат ўтиб енгил тановул қилиб олаверасиз.
11. Парранда гўшти, балиқ, тухум саломатлик ва гўзаллик учун зарурий маҳсулотлардир.
12. Ловия, нўхат, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлардан кўпроқ истеъмол қилинг.
13. Тана учун керакли ёғларни сут маҳсулотлари, кунгабоқар, зиғир, кунжут, соя, зайтун ёғи кўринишида тановул қилишга одатланинг. Улар иш лаёқатини ва ғайратни оширади.
14. Углеводларни картошка, ёрмалар, какао, айрим турдаги макаронлар, асал, ҳолва кўринишида ейишингиз мумкин.
15. Биринчи ва иккинчи таомларни бирданида кетма-кет еманг.
16. Қайнатилган, димланган ва буғда пиширилган таомлар енг, қовурилган овқатлардан воз кечинг.
17. Суткасига 1,5-2 литр тоза сув ичиш организм учун ҳаводай зарур.
18. Чой ва қаҳвадан воз кечганингиз маъқул.
19. Қанчалик қийин бўлмасин, ширинликлар истеъмолини қисқартириш лозим.
20. Қоматингиз учун энг зарарли маҳсулотлар рўйҳатини эслаб қолинг: Колбаса, майонез, кетчуп, ҳар қандай турдаги қайла, газли ичимликлар, чипс, қотган нон (сухарик), фаст-фуд, спиртли ичимликлар, бутербродлар, конфет ва шоколадлар (аччиқ шоколаддан ташқари), музқаймоқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...