09:26 / 30.10.2017
6 957

“Напалеон”нинг тарихини биласизми?

“Напалеон”нинг тарихини биласизми?
Кўпчиликнинг севимли ширинлиги бўлмиш “Напалеон” торти Франция ва Италияда Мильфей, Буюк Британияда “Ваниль бўлаги” номлари билан машҳур. Унинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида эса аҳоли орасида кўплаб афсона ва ҳикоялар юради.

Айтишларича, ўз саройида ўтирган Напалеон Бонапарт ёнидаги фрейлиналардан бирини имлаб чақиради-да қулоғига бир нима деб шивирлашди. Айнан шу пайтда хонада пайдо бўлган Жозефина эса бу ҳолатни кўриб Напалеондан изоҳ беришини талаб қилади. Уддабурон Напалеон ўзини йўқотмасдан “Ҳозиргина оламшумул торт рецептини ўйлаб топдим ва уни ишончли одам билан бўлишдим, ҳолос” деб жавоб беради. Рашкчи Жозефина бу гапнинг ҳақиқат ёки ёлғон эканлигини синаб кўрмоқчи бўлади. Напалеон эса ўз оннинг ўзидаёқ торт таркиби ва пишириш усулини ўйлаб топади. Ошпазлар мазкур усул бўйича пиширган тортга “Напалеон” деб ном берилади.

Бу тортнинг яратилиш тарихи ҳақидаги саноқсиз ҳикоялардан бири. Уларнинг қай бири ҳақиқат, қай бири эса афсона эканлиги ҳеч кимга маълум эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » “Напалеон”нинг тарихини биласизми?