
Шифокорлар фикрига кўра, ушбу маҳсулотлар болалардаги ақлий фаоликни бир неча баробар оширар экан.
1. Ёғсиз мол гўшти таркибида кўп миқдорда темир ва рух бўлиб, у мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
2. Сут, сут маҳсулотлари ва йогурт ҳам фойдалилик борасида кўплаб маҳсулотларни ортта қолдиради.
3. Сабзавотлар таркибидаги антиоксидантлар ва қайта тикловчи тўқималар ўқувчилар учун беҳад фойдали.
4. Фарзандингиз дуккакли маҳсулотлардан имкон қадар кўпроқ истеъмол қилсин, зеро улар протеин ва углеводларга бойдир.
5. Мевалар мия фаолиятини яхшилаб, ҳотирани кучайтиради.
6. Нонушта учун эса сули ёрмасидан ўтадигани йўқ.
7. Турли ҳил бўтқалар нафақат ақлий, балки жисмоний фаолликни ҳам оширади.
8. Миядаги асаб мембраналарини ҳимоя қилувчи ёнғоқни ҳам болангиз рационига киритишни унутманг.
9. Тухум сариғининг ақлий фаолликни ошириш борасида алоҳида ва мустаҳкам ўрни бор.
10. Ҳафтасида бир кун балиқ истеъмол қилиш орқали болалар организмини Омега-3 ёғ кислотаси билан тўйинтириш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг