20:02 / 07.02.2018
4 035

«Ўртамиёнадан юқори» бўлишнинг 11 та асосий йўли...

«Ўртамиёнадан юқори» бўлишнинг 11 та асосий йўли...
«Ўртамиёна одам» деган сўз ёқимли жарангламайди. Бу яхшими-ёмонми, бошқаларга эргашувчи, ўз фикри йўқ инсон дегани. Қуйида психологларнинг қандай қилиб «ўртамиёна»ликдан юқорироқ даражага эришиш мумкинлиги ҳақидаги тавсиялар билан танишишингиз мумкин.

Бошқалардан ажралиб туриш учун жон куйдириб уриниш шарт эмас, озгина интизом керак, холос

1. Хизмат қилувчиларга миннатдорлик билдиринг.
«Мижоз ҳамиша ҳақ» деган ғояни байроқ қилиб олган ҳолда ўзига хизмат кўрсатаётган инсонларга паст назар билан қараш ярамайди.

Ўртачадан баландроқда туришни истасангиз, атрофингиздаги кишиларни ҳурмат қилинг. Сизга хизмат кўрсатганларга қанча пул тўлашингиздан қатъи назар миннатдорлик билдиринг.

2. Атрофингиз озода бўлсин.
Сиз ёш бола эмассиз. Атрофингиз, айниқса, иш жойингиз доимо тоза ва покиза турсин.

3. Саволлар учун ҳам миннатдор бўлинг.
Кўпчилик ўзига бирор яхшилик қилинганидагина миннатдор бўлади. Бу нотўғри. Арзимаган майда-чуйдалар учун ҳам миннатдор бўлиш мумкин. Уларни эъзозлашингизни, улар билан суҳбатлашиш сиз учун қадрли эканлигини кўрсатинг. Шунда, албатта, ҳурмат-эътибор топасиз.

4. Китоб ўқинг. Китоб – билим манбаи. Интернетдаги ижтимоий тармоқлар, видео ва шу кабилар, асосан, вақтни беҳуда исроф қиладиган нарсалардир. Китоб сизга юксак маънавий озуқа беради, қолаверса, фикрлаш, мушоҳада қилиш доирангиз кенгаяди.

5. Ташқи кўринишингизга эътибор қаратинг.
Жуда кўпчилик кишилар ёши ўтган сари ўз ташқи кўринишларига эътибор бермай қўядилар. Ташқи кўринишингиз чиройли бўлиши сизга ғурур бағишлайди, қолаверса, одамлар орасида сизнинг ижобий қиёфангиз шаклланади. Тўғри овқатланинг. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Чиройли кийининг. Соч-соқолингизни ўстириб юрманг.

6. Ғазабингизни жиловланг ва ёлғон гапирманг.
Ғазабга миниш жудаям осон. Инсоннинг ҳақиқий кучи эса ўзини тута билиши, бошқаларни кечира олиши ва оқибати номаълум ишларга қўл урмаслигида билинади. Баҳсда бор овози билан бақирган ёки ёлғон гапирган одам ютади, деб ўйласангиз, адашасиз. Ақлли инсон тўғрисўзлик билан, ортиқча чиранмасдан ҳам ғалаба қозонишни билади.

7. Аёлларга ҳурмат кўрсатинг. Агар бошқалардан ажралиб туришни истасангиз, аёлларни эъзозланг. Уларга ҳурмат кўрсатинг.

8. Нолишга сабаб бўлса ҳам нолиманг. Ҳаётда ҳамма нарса бир текис эмас. Бирор ишни уддалашингиз ёки муваффақиятсизликка учраб, нолишингиз мумкин. Тушкунликка тушманг, олдинга интилинг. Нолийдиган кишиларни ҳеч ким ёқтирмайди. Ўз муаммоларингизни ҳал қила олишингизни кўрсатинг, шунда бошқалар сизни ҳурмат қилади.

9. Муаммони, аввало, ўзингиз ҳал қилишга урининг. Муаммога дуч келганингизда ёрдам берадиганларнинг бўлгани яхши. Лекин муаммоларингизни ўзингиз ҳал қилганингиз ундан ҳам яхши.

10. Пиёда юринг. Бугунги кунда ҳаётни машиналарсиз тасаввур қилиш қийин. Ҳаттоки пиёда юришни ўзига эп кўрмайдиганлар ҳам бор. Борадиган манзилингиз унчалик узоқ бўлмаса пиёда боринг. Бу соғлигингиз учун катта фойда.

11. Давраларда ўтирганда телефонингизни кавламанг. Ҳозирда ҳамма бир-бирининг телефон кавлашини кўриш учун учрашаётгандек, гўё телефон бўлмаса ҳаёт тўхтаб қоладигандай. Кўпчиликнинг ўртасида телефонни ковлашингиз ёки гаплашишингиз одобдан эмас. Яхшиси, телефонингизни ўчириб қўйинг. Даврадагилар билан дилдан суҳбат қуринг.

Мазкур тавсияларга амал қилсангиз, жамиятда ўзингизнинг муносиб ўрнингизни топа олишингизга, асло, шубҳа йўқ.
Сурмахон ИСМОИЛОВА

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Ўртамиёнадан юқори» бўлишнинг 11 та асосий йўли...