Ҳаммамизни ёқтирган рангларимиз бор. Характерингизни ҳам ёқтирган рангизга қараб аниқлаб олса бўлар экан. Қуйидаги 12 та ранглардан ёқтирганингизни танланг ва ўзингиз ҳақингизда билиб олинг.
Яшилранг
Бундай одамлар уларнинг ҳатти-ҳаракатларини мақташларини ва атрофдагилар уларни қадрлашларини истайдилар. Бошқаларга насиҳат қилишни ёқтирадилар. Лидер характерлари билан ажралиб туради.
Кулранг
Эътибор марказида бўлишни ёқтиради. Атрофдагиларни назарига тушиш учун жамоат ишлари билан ҳам шуғулланадилар. Ўзларини жуда ҳам ҳурмат қиладилар.
Сабзи ранг
Ҳамма ҳаётдаги ҳолатларни тақдирга ёядилар. Дўстона ва ички ҳиссиётларини яширишни билмайдиган инсон. Бу рангни севувчилар ҳаётни ҳам севадилар.
Пушти ранг
Бу рангни таъсирчан ва ғамхўр инсонлар танлайдилар. Ҳаддан ташқари эътибор марказида бўлишга интиладилар. Атрофдагиларга ўзини фикрини уқтиришга ҳаракат қилишади ва бошқалар аянан қандай йўл тутиши ҳақида маслаҳатлар беради.
Бинафша ранг
Бу рангни одатда ижодкор ва ақлли инсонлар танлайди. Ҳаёт мазмуни излаётган одамлар ушбу рангни танлайдилар.
Қизил ранг
Ўзига жуда ҳам қаттиқ ишонган инсонлар ушбу рангни танлайдилар. Ҳамма вазиятда ғолиб бўлишни истайдилар. Тез жаҳллари чиқади ва уларга доим ҳам ишониб бўлмайди.
Феруза ранг
Доим тинч ҳолатда юрадилар. Ҳиссиётларини намоён қилмайдилар ва ўзларини қадрларига етадилар.
Оқ ранг
Оқ ранги софлик белгиси ҳисобланади. Бундай одамлар ҳар хил ғояларни деярли ҳар дақиқада ўйлаб топишади. Пул тежашни билишмайди ва уй рўзғори масаласида баъзи бир қийинчиликларга дуч келишади.
Сариқ ранг
Бу оптимистлар ранги. Улар ўзгаришларни ёқтирадилар ва ҳаётлари бир жойда тўхтаб қолмаслиги учун ҳаракат қиладилар. Ҳаётларидаги ҳақиқатдан қочишга интиладилар.
Қора ранг
Одатда ўзига ишонган инсонлар ушбу рангни танлашади. Бундай инсонлар доим омадга интилишади. Аммо оқибатларни ўйламай қарор қабул қилишади ва ўзгаларнинг фикри билан қизиқмайди.
Кўк ранг
Бу тинчлик ранги, бу рангни танлаган инсонлар қулайлик ва тинчликни ёқтирадилар. Бундай инсонларга ишонса бўлади. Ўзлари ҳам тартибли ҳаёт тарзига интиладилар.
Жигарранг
Бу рангни ёқтирувчилар ёлғиз бўлишни афзал кўрадилар. Уй жиҳозлаш ва безатишни ҳам ёқтирадилар. Ўзини яширин қобилиятларини амалга оширишга ва очилмаган қирраларини янада ривожлантиришга ҳаракат қиладилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...