Ўзбекистонда газли ичимликларга рангли белгилар қўйилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш97
Ўзбекистонда газли ичимликларга рангли белгилар қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда газли ва бошқа алкоголсиз ичимликлардаги шакар миқдорини махсус рангли белгилар орқали кўрсатиш таклиф қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, янги тартиб 2027 йил 1 январдан жорий этилиши мумкин.

Таклиф этилаётган белгилар шакар миқдорига қараб қуйидагича бўлади:

• 5–8 грамм/100 мл — «Шакар миқдори ўртача»

• 8–11 грамм/100 мл — «Шакар миқдори юқори»

• 11 грамм ва ундан кўп — «Шакар миқдори жуда юқори. Тез-тез истеъмол қилиш соғлиққа зарар»

Белгини маҳсулот қадоғининг олд қисмига, қадоқ майдонининг камида 15 фоизини эгаллайдиган ҳажмда жойлаштириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, маҳсулот таркиби, калорияси ва кунлик истеъмол меъёри ҳақида маълумот берувчи QR-код бўлиши керак. Зарур маркировкага эга бўлмаган маҳсулотларни мамлакат ҳудудига олиб киришга рухсат берилмаслиги ҳам режалаштирилмоқда.

Лойиҳада таълим муассасаларида шакари юқори бўлган ичимликлар савдосини босқичма-босқич чеклаш таклифи ҳам бор.

Айни пайтда мазкур талаблар фақат лойиҳа сифатида муҳокама қилинмоқда. Якуний қоидалар ҳали тасдиқланмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?