Лондонлик услубчи ва «Сизнинг услубингизнинг ранги» китобининг муаллифи Девид Зила шундай дейди: «Жавонингиз турли рангдаги кийимлар билан тўлиб-тошган бўлса ҳам, барибир, сиз ўзингизга ёққан, ўзингизни қулай ҳис қиладиган рангдаги кийимни бошқаларидан кўпроқ киясиз. Айнан мана шу ранг сизнинг характерингизни очиб беради».
Турли экспертларнинг фикрларини ўрганиб чиққач, «adme.ru» сайти севимли ранг бизни бошқалар кўз ўнгида қандай гавдалантириши ва характеримизни намоён этишини аниқлади, деб маълум қилади Хабар нашри.
Қуйида ана шу рангларнинг 11 таси ҳақида фикр юритамиз.
Қора
«Қора ранг – жиддий қабул қилинадиган рангдир», — дейди мода ва услуб бўйича эксперт Карен Халлер.
Ҳақиқатан ҳам, психологик тадқиқотлар натижаларига кўра, қора рангни атрофдагилар обрў, ҳокимият, жиддийлик ва зиёлиликни билдирадиган ранг сифатида қабул қилади. Шунинг учун Европанинг кўплаб университетларида битирув либоси қора рангда.
Кийинишда қора рангни танлайдиганлар шижоатли, мақсадли, шунингдек, нозиктаъб одамлардир. Одатда улар ҳиссиётга берилувчан бўлишади, аммо кўпинча буни яширишга ҳаракат қилишади. Қора ранг уларга бошқаларнинг эътиборини ташқи кўринишдан шахсга қаратишга ёрдам беради.
Жигарранг
Ушбу ранг – ер ранги. Ишончлилик, кучлилик ва барқарорликни ифодаловчи ранг. Ушбу рангдаги кийимларни киядиганлар катталарни ҳурмат қиладиган, ҳар доим ҳаммадан тинчлик, барқарорлик ва куч излашга мойил бўлган бироз консерватив одамлардир. Жигарранг кўйлакдаги қиз ёки йигит ишончли, ақлли инсондай таассурот қолдиради. Аслида ҳам шундай.
Кўк
Журналист ва психолог Лиза Жонсон Менделнинг фикрига кўра «кўк ранг кишининг ўзига ишончини кучайтиради. Шунинг учун кўплаб иш кийимлари ва расмий костюмлар кўк рангда бўлади».
Канаданинг Британия Колумбияси университети олимларининг аниқлашича, тўқ кўк рангдаги либослар тинчлантириш хусусиятига эга бўлар экан.
Кўпинча кўк рангдаги кийимларни меҳрли, хушмуомала ва ҳатто уятчан кишилар танлашар экан. Психологларнинг айтишларича, кўк кийимли кишилар рисоладагидек ота-она ёки ишчи бўла олади. Бундай одамларнинг асосий фазилати босиқлик ва хайрихоҳликдир.
Яшил
Амстердам университети олимлари яшил ранг сизни яхши кайфиятда ушлаб туришини таъкидлайдилар. Яшил рангни ёқтирадиганлар фаол ижтимоий ҳаётни маъқул кўради, яхши туманда яшайди, уларнинг молиявий ҳолати барқарор бўлади. Кўпинча улар мулойим ва меҳрибон, яқинлари учун қайғурадиган инсонлар бўлишади.
Бинафшаранг
Қадимда бинафшаранг олий табақага мансубликни, нафислик, бойлик ва ҳашаматни англатган. Маълумки, Клеопатра бу рангни ҳаддан ортиқ яхши кўрган. У пайтларда бундай рангдаги кийимларни фақатгина бойлар кийиши мумкин бўлган.
Бугунги кунда, кийимдаги бинафшаранг ижодкорликни, ғояларни ва санъатни севишни билдиради. Бинафшаранг кийим киядиганлар нозик табиатли одамлардир.
Қизил
Қизил — эҳтирос ва куч ранги. Қизил рангнинг ҳар қандай ёрқин кўриниши барчанинг диққатини ўзига торта олади. «Қизил ранг эркаклар учун асосий стимулятор вазифасини ўтайди», — дейди Виржиния штатининг (АҚШ) Норфолк тиббиёт мактаби профессори Эбби Калиш.
Сариқ
Сариқ – бахт, қуёш ва кулги ранги. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, атроф-муҳитдаги сариқ ранг мия ичидаги серотонин ишлаб чиқаришни оширади, метаболизмни тезлаштиради ва атрофдаги одамларнинг кайфиятини кўтаради.
Бундан ташқари, сариқ ранг концентрацияни ва эътиборни оширади, шунинг учун у тез-тез плакатларда, реклама баннерларида, йўл белгиларида ишлатилади.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сариқ рангли кийимлардан кўпинча фаол, ижод кишилари бўлган одамлар фойдаланади.
Оқ
Оқ ранг — озодлик, поклик, айбсизлик ва оддийлик рамзи. Шу сабабли ҳаётни тоза саҳифа билан бошлашга қарор қилсак, тез-тез ўзимизга оқ нарса сотиб оламиз. Оқ ранг ишончли одамларни жалб қилади, улар эркинликни севадилар ва ҳаётга умид билан қарашади.
Умуман олганда, оқ либосни ҳар қандай характер билан ҳам кийиш мумкин. Оқ нейтрал ранг.
Пушти
Ёрқин пушти ёқимтой қизнинг ранги, у кўпинча болалар шкафи ёки Барби қўғирчоқларида кўринади. Ёш катта бўлган сайин бу рангга талаб ҳам камайиб бораверади.
Оч пушти сокин, ҳароратли ва назокатли ранг ҳисобланади. Ушбу ранг – энг кучли тинчлантирувчи ранглардан биридир. Шунинг учун баъзи қамоқхоналарда деворлар агрессия даражасини пасайтириш учун пушти рангларда бўялади. Психологларнинг фикрига кўра, пушти рангни хуш кўрувчи инсонлар романтик, оптимист ва ўзини яхши кўрадиган (яхши маънода) инсонлар бўлишади.
Тўқсариқ
Ушбу ранг қувноқ, ижодий, жозибали рангдир. Тўқсариқ рангли кийим кийганларга қаранг. Улар ўзгаришларга тайёр бўлган оптимист, қувноқ ва ҳаракатчан одамлардир. Баъзида улар бироз ўзгарувчан одамлар бўлса-да, шуҳратпараст ва эҳтиёткор бўлишлари мумкин.
Кулранг
Услубчиларнинг айтишича, кулранг — мувозанат ранги. У жуда ёрқин ҳам эмас, жуда тўқ ҳам эмас. Кулранг кийим киядиган кишилар одамларнинг диққатини ўзига тортишни истамайдиган кишилар бўлишади. Кулранг хотиржамлик, ўлчовлилик ва етукликнинг белгисидир.
Кўплаб ўрта ёшли эркаклар кулранг костюм кияди, аёллар эса кулранг кўйлак кияди.
Бу нейтрал ранг бўлгани учун уни ёқтирадиган одамни тавсифлаш жуда қийин.
Бироқ кўпчилик ҳолларда кулранг либос кийган одам эътиборни жалб қилишни ёқтирмайди ва бетараф бўлган позицияни сақлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди