15:15 / 22.02.2018
10 523

Ёдлаш қобилиятнинг ошишига ёрдам берувчи таомлар​

Ёдлаш қобилиятнинг ошишига ёрдам берувчи таомлар​
Ушбу мақолада уламолар тавсия қилган ва Аллоҳнинг тавфиқи ила ёдлаш қобилиятнинг ошишига ёрдам бериши айтилган баъзи таомлар билан таништириб ўтамиз.

Асал. Зуҳрий суҳбатларнинг бирида Ибн Журайжга: “Сен асални лозим тут, албатта, у ёдлаш учун яхшидир”, деди.

Сигир сути. Бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга кўп унутишидан шикоят қилди. Шунда у киши: “Сен сигирнинг сутини лозим тут. Албатта, у қалбга дармон бўлур ва унутишни кетказур”, дедилар. Хотиб ривоят қилган.

Майиз. Ибн Қойюм майиз яхши озуқа бўлишини ва ошқозонни кучайтириб, ёдлашга манфаатли бўлишини айтган. Зуҳрий: “Ким ҳадис ёдлашни хуш кўрса, майиз есин”, деган.

Лубан. Бир киши Анас ибн Моликка унутишидан шикоят қилди. Шунда у киши: “Сен кундурни лозим тут. У лубандир. Кечаси уни ивитиб қўй. Субҳда уйғонганингда ундан бир ичишлик олиб, наҳор пайти оч қоринга ич. Албатта, у унутишни даволашга яхшидир”, дедилар.

*кундур: босвеллия, ладан.
*лубан: босвеллия, каммифора.

Мисвок. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчи”, дедилар. Унинг фойдаларидан: у оғизни хушбўй қилади, балғамни кесади, овозни мусаффо қилади, ўқишга жонлантиради, ҳис қилишни соф қилади ва уйқуни ҳайдайди.

Балғам ва намликни камайтирувчи ҳар бир нарса, Зарнужий (“Таълим-ул-мутаъллим”)да айтадики: Балғам ва намликни камайтирувчи ҳар бир нарса ёдлашни зиёда қилади. Балғам кўпайган сари унутишни келтириб чиқаради”, деди.

Ёдлашни ният қилиб Замзам сувини ичиш.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замзам суви очга таом, касалга шифо”, дедилар.

Замзам сувидан кўпгина салафи солиҳлар ҳар хил ниятлар билан ичишган. Бас, Аллоҳ уларга истижобат қилган.

Бу мавзуга якун ясаб айтамизки, ўша асал, майиз, лубан, сутдан бўлган таомлар, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила ёдлаш қобилияти ошишига фойда беради. Сўнгра тўғри азиймат ва ёдлашга жиддий рағбат ёрдам беради. Бу нарсалар силоҳ кабидир. Уни шижоатли, яхши ишлатадиган киши ишлатса, мақсадга етади. Бўлмаса йўқ. Айб силоҳда бўлмайди, уни ишлатадиган қўлда бўлади. Бўлмаса ўтган нарсалардан танаввул қилган ҳар бир киши ҳофиз бўлиб кетар эди.

Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан зийрак турадиган йигитчалар эдик. Бас, иймонни Қуръондан аввал ўргандик, сўнгра Қуръонни ўрганиб, у ила иймонимиз зиёда бўлди”, дедилар.

Манба: Islomota.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёдлаш қобилиятнинг ошишига ёрдам берувчи таомлар​