18:51 / 25.03.2018
5 642

Ўтирганда, турганда ва юрганда қанча калория йўқотамиз?

Ўтирганда, турганда ва юрганда қанча калория йўқотамиз?
Фотоколлаж: «Xabar.uz»
Одамларда бажараётган иш турига қараб сарф этиладиган энергия миқдори ўзгаради. Сарфланган энергия бажариладиган ишнинг турига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бундай сарф этиладиган энергия миқдорини аниқлаш катта аҳамиятга эга.

Ўтириб ишлайдиган кишилар, идора хизматчилари, тикувчилар, механиклар, ўқитувчилар, врачлар асосан ақлий меҳнат билан банд кишилар бўлиб, зўр мушаклар ишини талаб қилмайдиган касбдаги кишилар киритилади, улар бир кунда ўртача 2600-2800 ккал энергия сарф этадилар. Эркаклар кунига ёшига қараб 2550-2800 ккал, аёллар 2200-2400 ккал сарфлайди ва шунча энергия қабул қилиши зарур.

Аммо ақлий меҳнат соҳиблари овқатланишдан олган энергияни тўлиқ сарф этмайдилар ва бу калория танада ортиқча ёғга айланади.

Кўпчилигимиз кун давомида 6-7 соат ўтиришни тақозо қиладиган меҳнат фаолиятига боғланиб қолганмиз. Бу эса диабет, юрак хуружи, ортиқча вазн каби хасталикларнинг сабабчисига айланиши мумкин.

Жисмоний фаолият журналида чоп этилган янги тадқиқот натижалари ишда ҳар соатда коридор бўйлаб юриш, бирор қаватдан бошқасига кўтарилиб-тушиш танага ҳазмни яхшилаш, қон таркибидаги қанд миқдорини назорат қилишга, танадаги кераксиз калорияни йўқотишга кўмаклашади.

Питсбург университети томонидан ташкил этилган «Жимоний фаолият ҳамда вазнни бошқариш» лойиҳасида 74 нафар 20-25 ёшлардаги ўртача вазнли кўнгиллилар иштирок этишди.

Тўрт гуруҳда бўлинган иштирокчиларнинг 1-гуруҳи кун мобайнида компьютер қаршисида 15 дақиқа ўтирадиган ва 15 дақиқа вақтини юриб ўтказадиган идора ходимлари вазифасини бажаришди. Бошқа гуруҳ эса ўтирган ҳолатда телевизор кўриш билан машғул бўлиб, 15 дақиқадан сўнг уёқдан-буёққа юрган бўлишди. 3-гуруҳ эса фақатгина 15 дақиқа ўтириб, 15 дақиқа юришди. Сўнгги гуруҳ иштирокчилари эса 15 дақиқа мобайнида аввал юриб, сўнг ўтиришди.

Кўнгиллилар танадаги калорияни сарфлаш миқдорини ўлчайдиган ниқоб тақиб олишгани боис, жараён аниқ-тиниқ кузатув остида борди. Натижаларга кўра, ишда ҳар 15 дақиқада оёқда туриб ишлайдиганлар бошқаларга қараганда 2 маротаба кўпроқ, яъни 20 ккал.гача калорияни йўқотганлар. Мисол учун, сутли ва шакарли бир чашка қаҳвада 50 ккал калория, битта йирик товуқ тухумида ўртача 72-78 килокалория, 1 дона ҳот-догда 315 ва гамбургерда 490 килокалория энергия бор.

Мисол учун 150 ккал энергия йўқотиш учун 35 дақиқа юриш керак бўлади. Қолаверса, югуриш орқали 10 дақиқада 95 килокалория, велосипед ҳайдаб 230 килокалория йўқотиш мумкин.

Иш жараёнида юриб, чигал ёзиш, зиналардан чиқиб-тушиш тик оёқдагилар йўқотадиган энергиядан 3 карра кўпроқ энергия йўқотишга сабаб бўлар экан. Бунга одатланган кишилар ҳар соатда 130 калория миқдоригача энергияни йўқотишлари мумкин.

Агар сиз ҳам ақлий меҳнат қилсангиз, ортиқча вазндан халос бўлиш ва саломатлик учун ишхона бўйлаб тез-тез қисқа сайрлар қилишга одатланинг.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўтирганда, турганда ва юрганда қанча калория йўқотамиз?