Янги тадқиқот полифенолларга бой қора шоколад истеъмол қилишнинг хотиржамлик ҳамда мамнунлик ҳиссини кучайтирган ҳолда кайфиятга таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди. Клиник синовни Австралиядаги Суинберн Технология Университети олимлари ўтказишди.
Олимларни какао полифенолларининг 40-65 ёшли эркак ва аёл кўнгиллиларнинг кайфияти ва когнитив вазифаларига қандай таъсир кўрсатиши қизиқтирди. 30 кун давомида иштирокчилар полифеноллар миқдори ҳар хил (0 дан 500мг гача) бўлган шоколадли ичимлик истеъмол қилишди. Натижада когнитив вазифаларнинг яхшиланиши кузатилмади. Аммо иштирокчиларнинг кайфиятлари яхши томонга ўзгарди. Ҳар куни таркибида 500мг полифенол бўлган шоколадли ичимлик ичганлар бутун тадқиқот давомида ўзларини хотиржам ва ҳаётдан мамнун ҳис қилишган.
Иштирокчилар ўзларининг кайфиятларини тажриба бошланишидан олдин ва оҳирида махсус шкала бўйича ўзлари баҳолашди. Тадқиқотчилар бундай баҳолашни энг ишончли усул деб ҳисоблаб бўлмаслигини тан олишади.
Бундан ташқари, кайфиятнинг кўтарилишига айнан шоколад сабаб бўлган дейиш ва бунинг кетида қандай биологик механизм турганини кўрсатиш қийин. Эҳтимол, иштирокчилар уларга мамнунлик ҳисси берувчи маҳсулотни истеъмол қилишга руҳсат берганликларидан ўзлари бахтиёр сезишгандир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди