12:14 / 16.05.2018
6 211

"Мусулмонман", деган кишига қандай қилиб шу саволларни бериш мумкин?"

"Мусулмонман", деган кишига қандай қилиб шу саволларни бериш мумкин?"
Вадим исмли бир тижорат ҳамкорим бор. Яхши йигит, айрим миллатдошларига ўхшаб ичмайди, чекмайди, хушмуомала. Тожик тилида бийрон сўзлашади.

Доим учрашганимизда "Шу йигитга биргина иймон кам. Аллоҳ ўзи ҳидоят йўлига бошласа экан", деб ўйлайман-да, лекин гап оча олмайман. Яқинда билиб қолдим, Исломга кирган, исми Умар экан.

"Нега менга айтмагансан? Мен ҳам хурсанд бўлар эдим. Ахир сени Вадим деб юрибман", дедим. Дарди тўлиб юрган экан: "Қаерда мусулмонлигимни билишса, дарров "Қайси мазҳабдасан? Ақиданг қандай? У адашган, бу домлага борма, униси ваҳҳобий, буниси салафий, фалончи ҳизбий", деган гаплар бошланади. Баъзи аҳмоқлари ҳатто "Нега динингни алмаштирдинг?" – дейишгача ҳам борадилар. Шунинг учун мусулмонлигимни айтмайман. Ҳатто жума намозига ҳам бошқа масжидга, мени ҳеч ким танимайдиган жойга бораман. Сизларни тушунмайман, "Мусулмонман", деган кишига қандай қилиб шу саволларни бериш мумкин?", деб қолди.

Лом-мим дея олмадим...

Эҳ Умар, Умар... Сенга нақадар ҳасад қилишимни билсанг эдинг. Биз мусулмонликни мерос қилиб олдик, сен эса уни қидириб, таниб, ўрганиб топдинг. Сен иймон қадрига етасан. Биз эса ўзимиз билан оворамиз...

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Мусулмонман", деган кишига қандай қилиб шу саволларни бериш мумкин?"