Ҳамал
Ҳафта бошидаёқ ҳамкорлар билан муҳим шартномалар имзолайсиз. Ҳеч хавотир олманг, уларни амалга оширишда ортиқча қийинчилик бўлмайди. Cизни қўллаб-қувватловчиларнинг ёрдамини рад этманг. Ишингизда кутилмаган янгиликлар бўлиши эҳтимоли бор.
Бўйдоқ «ҳамал»лар муҳаббатини учратади. Ҳафта сўнгида оилавий саёҳатга чиқишингиз мумкин.
Савр
Савр буржи соҳиблари мақсадга эришиш учун тинимсиз меҳнат қилишига тўғри келади. Тўсиқ ва ғовлардан ҳеч чўчиманг. Шунда муаммоларни осонгина ҳал этасиз. Бунинг учун сизда истеъдод ҳам, иқтидор ҳам етарли. Фақат ақл билан иш тутсангиз, бас.
Иш билан бўлиб шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйманг. Чунки оила ишдан кўра муҳим. Фарзандларингизни кутилмаган «сюрприз»лар билан хурсанд қилинг.
Жавзо
Бу ҳафта бизнес ҳамкорлардан кўплаб фойдали таклифлар тушади. Натижада, анчадан бери режалаштирган мақсадингизга эришасиз. Фақат шошилмай, вақтингизни тўғри тақсимласангиз, барча юмушларни осон бажарасиз.
Пайшанба куни ажойиб харидлар қилиб, оила аъзоларингизни хурсанд қиласиз. Шанба ва якшанба кунлари кўпдан бери кўришмаган дўстларингиз ташрифидан бошингиз кўкка етади.
Саратон
Бизнес ҳамкорларингиз билан муҳим шартномалар имзолаб, моддий аҳволингизни яхшилаб оласиз. Фақат сиздан ҳиссиётларга берилмай, ишга масъулият билан ёндашиш талаб этилади. Шунда ён-атрофдагиларнинг сизга бўлган ишончи ортиб, ҳурмат қозонасиз.
Ҳафтанинг иккинчи ярми дам олиш учун қулай фурсатдир. Бундан унумли фойдаланинг. Балки оила аъзоларингиз билан тоғ-ён бағирларига сайрга чиқарсиз.
Асад
Олдингизга катта мақсадлар қўйгансиз. Уларни амалга ошириш учун кучингизга ишонинг. Ҳеч иккиланмай дадил қадам ташланг. Акс ҳолда, ҳамма нарсадан қуруқ қолишингиз мумкин. Бизнес ҳамкорлар билан шартнома имзолашда ҳеч иккиланманг. Улар сизнинг таклифларингизни бажонидил қабул қилишади.
Саломатлигингиз безовта қилса, ортга сурмай, ўз вақтида шифокорга мурожаат этинг.
Сунбула
«Сунбула»лар ҳафта бошида кўплаб муҳим учрашувларда иштирок этишади. Бу келажакда, албатта, ижобий самара беради. Моддий ҳолатларини ҳам анча яхшилаб олишади. Кўпдан бери ечимини кутаётган муаммоларини ҳам ҳал этишади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида бироз зиддиятларга дуч келишингиз мумкин. Уларни ҳал этишда дўстларингиздан маслаҳат сўранг.
Мезон
Бу ҳафта «мезон»лар учун бизнесда янги босқич бошланади. Натижада, мўмайгина даромадга эга бўлиш мумкин. Иш билан бўлиб саломатлигингизга ҳам беэътибор бўлманг. Ўз вақтида овқатланинг. Ошқозонингиз билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлиши мумкин.
Шанба — харидлар учун қулай кун. Дам олиш кунларини фарзандларингиз даврасида ўтказинг.
Ақраб
Бу ҳафта «ақраб»лар ортиқча харажатлар қилмагани маъқул. Акс ҳолда, моддий томондан қийналиб қолишади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида саёҳат кутилмоқда. Бир олам таассуротлар билан қайтасиз. Яна қўшимча даромад қилиш имкони ҳам туғилади. Бундан унумли фойдаланиб қолинг.
Қавс
Мазкур ҳафтада «қавс»ларга омад кулиб боқади. Ҳафта бошидаёқ молиявий аҳволингиз яхшиланиб, қўшимча «сюрприз»ларга эга бўласиз. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолайсиз. Ҳафта сўнгида олис сафарга чиқмаганингиз маъқул. Дам олиш кунлари оилавий кўнгилочар масканларга боринг.
Жадий
Бу ҳафта ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Ишонч билан дадил ҳаракат қилсангиз ҳар бир ишда муваффақият қозонасиз. Ҳамкасбларингиз ҳам сизни қўллаб-қувватлашади. Ишда баъзи тартибсизликлар сабаб, зиддиятларга дуч келишингиз мумкин. Ҳушёрроқ бўлсангиз бунинг олдини оласиз. Иш билан бирга ўз вақтида дам олишни ҳам унутманг.
Далв
Бизнес ҳамкорлар билан кўпдан бери режалаштириб қўйган ишларингизни амалга ошириб, мўмайгина даромадга эга бўлишингиз кутилмоқда. Ҳафтанинг иккинчи ярмида синовлардан муваффақиятли ўтиб, ғояларингизни амалиётга татбиқ этасиз. Бунда раҳбарият ҳам сизни қўллаб-қувватлайди. Дам олиш кунлари меҳмонга боришингиз мумкин.
Ҳут
Ҳафта бошида кўпроқ вақтингизни ташкилий ишларга ажратасиз. Ишдаги муаммоларни ҳал этиб, муваффақиятларга эришасиз. Фақат шошиб, қарор қабул қилманг. Оила аъзоларингиз ҳам ютуқларингиздан хурсанд бўлишади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида муҳим шартномалар имзолайсиз. Дам олиш кунлари оилавий саёҳатга чиқишингиз кутилмоқда.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин