19:30 / 10.07.2018
7 770

Аллоҳ муҳаббатига эриштирувчи 10 та амал

Аллоҳ муҳаббатига эриштирувчи 10 та амал
Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш энг олий бахт. Бу фикрни ҳар томонлама исботласа бўлади. Инсон инсоннинг муҳаббатини қозонса, қанчалик меҳрга, яхшиликка эришади. Аллоҳ муҳаббатини қозониш эса, бунданда улкан бахтга, саодатга олиб боради. Нафақат бу дунёда, балки абадийлик макони охиратда ҳам.

Хўш, қандай амаллар кишини Аллоҳ муҳаббатига эриштиради. Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Muslim.uz сайтида келтирилган мақолада бу ҳақда сўз боради.

1. Қуръони Каримни, унинг маъноларини тадаббур қилиб қироат қилиш. Яъни, каломуллоҳнинг ҳар бир оятини тушунган ҳолда, уларнинг замирида ётган маъноларни тафаккур этиб, тиловат қилиш.

2. Фарз ибодатларни адо қилиш билан бирга нафлларни ҳам қилиб бориш! Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда нафлларни қилиб юрган бандасини яхши кўриб қолишини айтган.

3. Аллоҳнинг зикрини доим тил, қалб, амал ва ҳол билан қилиб бориш! Яъни, Аллоҳ томонидан буюрилган амалларни ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан амалга ошириш зарур. Ана шунда инсон ташқи ва ички томондан мутаносиб ихлосга эришади.

4. Охират ишини ҳар қандай дунё ишидан устун қўйиш! Охират иши нима, бу – Аллоҳнинг фарзларини қилиш ва унинг қайтариқларидан қайтишдир.

5. Аллоҳнинг исмлари, сифатлари ҳақида ўйлаб, улар тўғрисида тафаккур қилиш! Аллоҳнинг 99 исм ва сифати мавжуд. Уларнинг ҳар бирида улкан маъно ва ҳаёт ҳикмати яширин. Ана шулар ҳақида тафаккур қилиш ҳам Яратган муҳаббатига олиб боради.

Яна қуйидаги амаллар Аллоҳнинг бандасига муҳаббат қўйишига сабаб бўлар экан:

6. Аллоҳ таолонинг марҳаматлари, зоҳирий ва ботиний неъматлари, эҳсонлари ҳақида ўйлаш, уларни ҳис қилиш!

7. Унинг ҳузурида синиқлик, хорлик, муҳтожликни ҳис этиш!

8. Кечанинг охирги қисмида холи қолиш, ибодат, Қуръон тиловати ва тавба-истиғфор билан бедор бўлиш!

9. Солиҳлар, муҳиблар, содиқлар ва орифлар билан бирга ўтириб, уларнинг ҳикматларидан баҳраманд бўлиш!

10. Аллоҳ азза ва жалла билан банда ўртасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай гуноҳлардан тийилиш!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аллоҳ муҳаббатига эриштирувчи 10 та амал