23:58 / 18.08.2018
5 580

Мунажжимлар башорати: 19 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 19 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Майда-чуйда ишлар кўндаланг бўлса, бугунча бошқа кунга қолдира туринг. Энг асосийси, даромад келтирадиган ишларга қўл уринг. Бу соҳада имкониятларни асло қўлдан чиқара кўрманг. Оила қурмаганлар муҳаббатда кутилмаган совғага эга бўлишади. Сиз орзуингиздаги инсонни учратиб танишиш имконига эга бўласиз. Молиявий муаммоларингиз жуда катта тезликда сизнинг фойдангизга ҳал бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 август куни яқин ўтмишдаги муваффақиятлар, шу билан бирга муваффақиятсизликларни ҳам бир-бир ёдга олиб ўтинг. Ана шунда бажарадиган ишингиз бароридан келади, тутадиган йўлингиз равон бўлади. Муҳаббатда жуда сергаклик ва қатъиятлилик талаб этилади. Ҳали оиласиз бўлсангиз, айниқса, икки муҳим нарсадан бирини танлашингиз лозим. Ё муҳаббат, ё иш, ўқиш. Иккисини биргаликда ола кетишингиз оғирлик қилади. Соғлиқ масаласини ҳам унутиб қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Оила қурмаганлар диққатига. Агар ҳозирги кунда ким биландир учрашиб муносабат юритаётган бўлсангиз, янги танишувларга асло йўл қўя кўрманг. Боши берк кўчада қолиб кетишингиз мумкин. Пул билан боғлиқ муаммолар ажойиб тарзда ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, куннинг иккинчи ярмида харидларга ҳам бироз эрк берсангиз, ёмон бўлмайди. Овқатланишда эҳтиёткорлик тавсия этилади. Экзотик таомлар истеъмолидан қочинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

19 августда оила қуришга улгурмаганларнинг баъзилари муҳаббат чўққисининг энг юқори қисмига етиб, сўнгги ҳаракатларни содир этишлари керак бўлади. Бу йигитларга тегишли бўлиб, дил изҳори деганидир. Ҳа, пайт келди. Энди кўнглингизни ўзингиз севган инсонга очмасангиз бўлмайди. Тадбиркорлар бугун ҳамкорлар билан биргаликда мўмай даромад топишга муяссар бўлишади. Саломатликка алоҳида эътибор билан ёндашинг. Айримлар кечқурун зарур иш билан қўшни шаҳар ёки қишлоққа жўнаб кетишлари кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Арслон буржи остида туғилганлар бугунни билим олиш, янги касб сирларини ўрганишдан бошласалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бугун олинган билимлар, эришилган ютуқлар абадий сиз билан қолади. Кун давомида қариндошлардан бири кўнглингизга оғир ботадиган гап айтиши мумкин. Асабни асранг. Шундай қилингки, ўша қариндош бировлар маслаҳати, танқидига муҳтож эмаслигингизни англаб етсин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 август куни хуш кайфиятни худодан тилаб-тилаб олишингизга тўғри келади. Дам олиш куни бўлишига қарамай, кайфиятингиз у қадар яхши бўлмаслиги кузатилади. Аксига олгандек, оилангиздагилар ҳам ҳадеганда асабни бузувчи гапларни гапириб зериктиришади. Яхшиси, яқин дўстлар билан қўнғироқлашиб, табиат қўйнига чиқиб кетинг. Муҳаббатда ёлғиз дўстларимизнинг омади чопади. Уларнинг кайфияти то кечга қадар бузилмаслиги тайин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунни рўзғор икир-чикирлари, турли бўлар-бўлмас ташвишлар билан бошлашингизга тўғри келади. Лекин муаммоларни бир нафасда бартараф этишга ҳаракат қилинг. Севган инсонингиз билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Бу рашкнинг дастидан пайдо бўлса керак. Хавфни сезиб қолсангиз, иложи борича ёлғиз қолинг. Бош, ошқозон оғриғидан безовталана бошласангиз, ўйлаб ўтирмай, мутахассис чақиртиринг. Жуфтингиз билан ёлғиз қолганда, яқин ўтмишдаги хатоларини эслатиб, асабини бузманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 август куни моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги кутилади. Аммо дўстлардан, қариндошлардан ёрдам сўрашга ғурурингиз йўл бермайди. Шундай эмасми? У ҳолда ўзингиз интилинг. Ўйланг, ҳаракат қилинг. Ёки қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Муҳаббатда ҳаммаси сиз истагандек бўлади. Аммо суйган инсонингиз билан муносабатларда кўпроқ мулойимликка эътибор қаратинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталабдан сизни кўнгилсизликлар таъқиб этиш эҳтимоли бор. Шунинг учун зийракликни қўлдан берманг. Ёлғончи, қасамхўр, фирибгар, ҳасадгўй, ғийбатчи, иккиюзламачиларни ҳов наридан айланиб ўтинг. Ҳамма бало худди ўшалардан бошланади аслида. Агар ундайлардан холи қола билсангиз, бахтли онлар, хотиржам лаҳзалар яна ўзингизга қайтиб, кўнглингиз ҳайитдагидек равшан тортади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 август куни эрта тонгдан уйдагиларингиз зиммангизга бир дунё вазифани юклаб қўйишлари мумкин. Демак, шахсий ишлар билан шуғулланишга вақт қолмайди. Оиласизлар ҳам суйган кишиси билан фақат телефон орқалигина мулоқот қилишлари ҳақиқатга яқин. Тадбиркорлар учун бугун ташкил этиладиган келишувлар, фойдали шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли кечади. Кимнингдир юраги шубҳали ура бошлаши мумкиндир. Тезда врачга учрашинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Гарчи бугун дам олиш куни ҳисобланса-да, айримларни ишхонадаги раҳбарлар телефон орқали тергаб хит қилиши мумкин. Бу жанжалга айланиб кетишидан эҳтиёт бўлинг. Моддий аҳволингиздан нолимайсиз. Заҳираларингиз йўқ эмас. Бу масалада чуқур нафас олишингиз мумкин бўлади. Ёки кимдир сиздан қарздор бўлса, ўша қарзини қайтариши орқали қўшимча пулга эга бўларсиз. Худо бераридан қисмаса, сабаб топилади. Асосийси, тоза кўнгил билан тилаш керак холос.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 августда моддий жиҳатдан ҳам, маънавий жиҳатдан ҳам аҳволингиз жуда яхши кечиши кутилмоқда. Кун мобайнида мириқиб дам олинг. Эртанги иш куни учун қўшимча куч тўпланг. Агар иш кунлари муҳим учрашувларни бошдан кечиришингиз зарур бўлса, яхшилаб тайёргарлик кўринг. Аёллар, қиз-жувонлар ташқи кўринишига эътибор қаратишлари ҳам фойдадан холи бўлмайди. Варикоз безовта қилаётган бўлса, зудлик билан врачга боришингиз тавсия қилинади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 19 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?