ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Биринчи ўринда саломатлигингизни назорат остига олинг. Айниқса, руҳий ҳолатингизни издан чиқарувчи ҳолатлар кўпроқ учраши кутилмоқда. Режим бўйича овқатланинг, ухланг. Лекин ёмон хаёлларга йўл берманг. Ҳар қандай муаммо пайдо бўлган заҳоти ижобий ҳал бўлиши керак. Оила қурмаганларнинг айримлари бугун бўлғуси тақдирдошини учратишлари эҳтимолга яқин. Демак, қалбингизга муҳаббат меҳмон бўлиши тайин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 август куни ишларни, ҳаракатларни пухта режалаштиришингиз, уларни назорат эта билишингиз сизга яхшиликлар ҳадя этади. Шахсий ҳаётда оилалилар фарзандлар масаласида ўйлаб кўришлари зарур. Шубҳасиз, яқинда янги ўқув йили бошланади. Демак, бунинг тадоригини кўриш пайти етган. Оила қурмаган бўлсангиз, қалбингизга қулоқ тутинг-у, қаерга бошласа ўша ёққа боринг. Адашмайсиз. Қалбингиз сизга жуда тўғри йўл кўрсатади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кун эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар учун хайрли бошланади. Куннинг биринчи ярмида мўмайгина пулни санаб оласиз. Қолаверса, анчадан бери сизга ҳасад қилиб келаётган бир кимсага тўғри йўлни кўрсатиб юбора оласиз. Шунинг ўзи ҳам сизга хуш кайфият бағишлайди. Бугун асло бировдан пул қарз олманг. Қарз сизга йўқотишлардан бошқасини бермайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, тўйиб-тўйиб нафас олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 августда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар масаласида танаффуслар юзага келиши мумкин. Сиз янги иш топишни маъқул кўрасиз. Вақтинча қўшимча даромад келтирадиган юмуш билан банд бўлиб турасиз. Муҳаббатда оиласизларнинг омади чопади. Танлаган инсонингиз сизни муштоқ бўлиб кутади. Қўнғироқлашиб, учрашув вақтини белгиламасангиз бўлмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзади. Миннатдорчилик билдиришни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кун сиз учун пича оғир кечиши мумкин. Чунки мушкулотларнинг вазни имкониятларникидан анча оғир бўлиб чиқади. Тушдан кейин аллаким сизни қонунга зид ҳаракатлар содир этишга ундаши мумкин. Ўша заҳоти жавобингизни айтинг. Иложи бўлса ўша кимса билан муносабатларни узсангиз ҳам зиён бўлмайди. Олисга сафар ва романтик учрашувлар кўнгилдагидек кечади. Аммо эҳтиёткорлик ҳам керак.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 августда ўзингизни, қолаверса, атрофдагиларни лол қолдириб, сезиларли тезликда обрў ва мавқе пиллапоясидан юқорилай бошлайсиз. Лекин икки ёнга қараб олишни унутманг. Тағин рақобатчилар пистирма қўйган бўлиб чиқмасин. Умуман айтганда, қўрқмасангиз ҳам бўлади. Сиздек истеъдодли инсон ҳар қандай ёвқур ҳаракатларни тўхтатиб қолишга имкон топади. Кечқурун мўмай даромад қўлингизга келиб тушиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар яқин инсонларга нисбатан тоза кўнгил ва меҳр билан муносабат юритишингизни маслаҳат беришади. Улар билан баҳслашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Молиявий муаммолар хусусида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Иш сифатини янада яхшиласангиз, раҳбарлар қуруқ қўйишмайди. Мукофотини албатта оласиз. Муҳаббатда худди вакуум ҳолатида қолган каби ёқимли туйғулар қуршовида бўласиз. Бироқ қалбингизнинг аллақаерида қўрқув ҳисси ҳам йўқ эмас бўлиб чиқади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 август куни кўнгли қора кимсалар қуршовида қолишингиз кутилади. Қандай бўлмасин, бу қуршовдан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Ундайлар учун узатган оёғингизни йиғманг. Афсуски, бугун моддий жиҳатдан омадингиз келмайди. Тақдир насиб этгани билан қолишга мажбур бўласиз. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг. Ёки бўлмаса севган китобингизни мутолаа қилинг. Ухлашга ётишдан олдин қатиқ ичинг. Тушларингиз ёрқин кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Гарчи бугун вақтингиз жуда зиқ бўлса-да, юлдузлар ўзингиз учун бир амаллаб вақт ажратишингизни маслаҳат беришади. Сартарош, диетолог қабулига чиқиб келинг. Бу амаллар муваффақиятли кечади. Бундай ишлар учун пулни аяб ўтирманг. Кечқурун ҳаммомда чўмилиш, бассейнда сузиш хайрли кечади. Ҳойнаҳой, дўстларингиз ҳамроҳлик қилишса керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингиз панд беришига йўл қўя кўрманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 августда илгари сафарга чиқиш, дунё бўйлаб саёҳатга отланишни режалаштирган бўлсангиз, бу режаларни ортга суриб туришингизга тўғри келади. Кун давомида оилангиз, саломатлигингиз билан боғлиқ баъзи муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, шубҳали лойиҳалар учун катта пул тикманг. Акс ҳолда киссангизда бор пулдан ҳам айрилиб, аросатда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Агар ҳаётингизда янада ёрқинроқ лаҳзалар юз очишини истасангиз, янги касб эгаллаш ҳаракатида бўлинг. Ана шунда пул ҳам дарёдек оқиб кела бошлайди, атрофдагилар қаршисида обрўйингиз ортади. Муҳаббатдан муҳаббат изламанг. Агар севганингиз сизга нисбатан қайноқ муносабатда бўлса, сиз ҳам арзирли жавоб қайтаринг. Кечқурун рўзғордаги жиддий муаммолар чангалида қолишингиз мумкин. Ғийбатдан сақланинг. Билиб-билмай, муддати ўтган таом истеъмол қилиб қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 август куни уйқудан уйғонасиз-у, катта масштабли оламшумул ишларни бажаришга ошифта бўласиз. Ҳа, истакларингиз жуда ажойиб. Омад, обрў ва бахт сари олға интилинг. Йўлингизда учрайдиган тўсиқлардан чўчиманг. Ҳақиқий қаҳрамонлар каби мардона қадам ташланг. Шахсий ҳаётингиз ҳам тотли кечади. Моддий манфаатдорликка эришиш учун муҳим ҳужжатларга имзо қўйишингиз керак бўлади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади