18:27 / 30.08.2018
14 128

Туғилган санангиз ёрдамида ўз ҳаёт йўлингизни билиб олинг

Туғилган санангиз ёрдамида ўз ҳаёт йўлингизни билиб олинг
Ҳар бир инсон характери ўзига хос бир олам. Бу ҳақида билиш, янада унинг қирраларини кашф этиш қизиқ, албатта. Қуйидаги “Ҳаёт йўли рақами” деб номланувчи психологик тест ёрдамида сиз характерингизни қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини текширишингиз мумкин. Фақат ҳисоблашда адашмасликка ҳаракат қилинг. Масалан, агар киши 1990 йил 25 декабр санасида туғилган, яъни 25.12. 1990 бўлса, унда рақамларни бир хонали сон чиқмагунча қўшиб бораверамиз. Мисол учун: 2 + 5 + 1 + 2 + 1 + 9 + 9 + 0= 29 = 2 + 9 = 11= 1 + 1 = 2. Демак, мижоз рақами 2. Ана шу тарзда ўзингиз ҳақидаги тавсифлардан бохабар бўлишингиз мумкин.

1. Бу рақам куч, шуҳрат, ғайрат ва буюклик рамзидир. Улар ўзи танлаган йўлидан ҳеч қачон воз кечмайди. Ҳамма нарсада биринчи бўлишни хоҳлашади. Уларда туғма сардорлик қобилияти бор. Ҳаётга жиддий қарайдиган кишилар билан қизикишади. Севса ҳам “Севгининг кўзи кўр, кулоғи кар “деб айтилган нақл айнан шу инсонларга мос. Обрў-мансаб учун кўп нарсани қурбон этишга қодирлар. Улар орасида санъаткор ва сиёсатчилар кўп.

Йигитлар: Қизиққон, ўзига ишонган, ҳаракатчан, қўрқмас, мард, тўғри кўнгиллидирлар. Қийин вазиятларда уларга ишониш мумкин. Ҳамма нарсани ўзи ҳал этишни, бағрикенглик қилишни ва буйруқ беришни жуда яхши кўради. Ҳаёти давомида уни ўраб турган нарсаларни эгаллашга, қўлга киритишга, ҳаммадан устун туришга интилади. У билан ҳаёт қизиқ, аммо тинчлик деган сурур йўқ.

Қизлар: Ўзига ишонган, сабрли, ақлли, кучли характер соҳибаси, аммо ўжар. Баъзан қизиққонлиги туфайли ўйламай иш қилиб қўяди. У ўзига фақат ўзига ишонади, атрофдаги вокеа-ҳодисаларни бошқариб боришга интилади, аммо ҳамма айтганини қилаверганларни ёқтиришмайди. Раҳбарлик хислатини кучли намойиш этишига қарамай баъзида ўзи буни тан олмаса ҳам, у меҳр-муҳаббатга ҳамда эътиборга муҳтож.

2. Бу рақам кайфиятда, ҳаракатларда, ўзини тутишида тенгликни ифодалайди. Юмшоқ характерли, ҳар қандай муаммолардан келишув излайдиган, кўп ўйлайдиган шахсларнинг мижоз рақамидир. Бу рақам ўт ва сув, ҳаёт ва ўлим, бойлик ва камбағаллик, яхшилик ва ёмонлик орасини ҳамда тенгликни ифодалайди. Улар яхши маслаҳатчи, режа тузувчидирлар аммо ижро этувчи эмас. Севги бобида ўзларининг керакликларини, уларни чексиз севишларини ҳис этиб турсалар, ҳаммаси яхши, аммо сал шубҳа пайдо бўлдими, тамом, рашкчи бўлиб анчагина ўйламай иш қилиб қўйишлари мумкин. Уларда тез-тез тушкунликка тушишга мойиллик бор.

Йигитлар: Улар даврани, суҳбатлашишни жуда яхши кўришади. Ишонувчан, атрофдагиларни ҳам ишонтира олишади. Доимо ўзгалар муаммолари билан яшашади, ўзгаришларга тез кўникишади. Улар билан муносабатда энг асосийси шошилмаслик. Афсуски, муносабатлар оғир, ташвишли, чалкаш бўла бошласа, ўз ҳаёлий дунёсига ёпиниб олишади.

Қизлар: Уларни аслида қанақа эканлигини янада яқинроқ танишиб билиш мумкин. Муносабатлар очиқ, орада ишонч қанчалик кучли бўлса, ўзларини шунчалик бахтиёр ҳис этишади. Улар ўзгарувчан, аввалига кўрсатилаётган эътиборларни, гулларни, совғаларни қабул қилиб юриши, кейин бирдан фикрини ўзгартириб, орадаги муносабатларни тўхтатиши ҳам мумкин.

3. Бу рақамдаги шахслар бошқалардан тезроқ ўз характерларини намоён этишади. Улар янги билимларни тез ўзлаштиришади. Ўткир ва сезгир ақл соҳибидирлар. Иқтидорли, аммо олдига қўйган мақсадга эришиш йўлида фақат осон йўл ва фойдани излашлари асносида юқори чўққиларга эришолмай колиши мумкин. Ҳаракатчан, ҳаётга ўта жиддий карамайдиган инсонлар. Ҳар қандай соҳани гуллатишади. Уларга ишониш мумкин, яхши дўст, сирдошдирлар.

Йигитлар: Яхши суҳбатдош, қобилиятли, саргузаштларни, қалтис ишларни ёқтирадиган, ҳар қандай даврани қизита оладиган кишилар. У зерикишни, эркинлигини тўсиб қўйишларини ва ўзи устида бошқарувни кўтармайди. Биринчи учрашувда ўзи ҳақида энг яхши таассурот қолдиришга уринади. Орзу қилишни жуда яхши кўради. Маъсулиятсизликка мойиллиги бор. Аммо бундай инсон билан зерикиш нималигини билмайсиз.

Қизлар: Ақлли ва фаросатли, ҳаракатчан, самимий, ҳиссиётли, оптимист, орзулар ва истакларга жуда бой характерлидир.

4. Бу ракамдаги шахслар қобилиятли, ақлли, эҳтиёткор, меҳнаткаш, қалтис ишлардан йироқда юришни афзал биладиган шахслар. Улар ўз режалари, ғоялари билан юрадилар. Бошқаларнинг ёрдамисиз ҳамма нарсани ҳал этишни истайдилар. Кўпинча уларнинг ҳамма нарсани ўз қаричи билан ўлчаши келишмовчиликларга олиб келади. Оиласини кўз корачиғидек асрашади ва қадрлашади. Бу рақамдагиларда камдан кам романтик шахслар учрайди.

Йигитлар: Улар яқинлари ва оиласига жуда боғланган. Оиласининг қадриятларини ва анъаналарини давом эттиришни ўз зиммасида деб ўйлайди. Ҳаётларининг моддий тарафини ошириш ташвиши билан юришади. Режа асосида юритадиган ҳаётини ўзгартиришни исташмайди.

Қизлар: Реалист, ҳамма нарсада ақл билан иш юритади. Оиласига жуда боғланган. Муносабатларда аниқлик ва ишончлиликни истайди. Исрофгарчиликни ёмон кўради ҳамда пулни беҳуда сарфламайди, аммо сифатли ва яхши нарсага пулни аямайди. Характеридаги инжиқликлар, ўжарликлар туфайли майда нарсалар устидан ҳам келишмовчиликларни намойиш этади.

5. Оптимист, фаросатли, дилкаш инсонлардир. Ҳамма нарсага қизиқиши туфайли саргузаштларни ёқтиради. Характерларида ҳиссиёт етакчилик қилади. Тадбир ва дўстлар даврасини севишади, баъзан кутилмаган хатти-ҳаракати билан атрофдагиларни ҳайрон қолдиришни ва ўзгаришлар, янгиликларни яхши кўришади. Улар меҳрибон, кўнгилли, аммо доимо аччиғи бурни устида туради. Бу тоифадаги инсонларни ҳақиқий қулоғи билан севадиган одамлар дейиш мумкин.

Йигитлар: Ўзига ишонган, жуда ақлли, ҳиссиётли, адолатпарвар, романтик шахслар. Ҳеч қачон мақсадидан ортга чекинмайдиган, ҳурмат талабдир. Ёмон тарафи – дангасалик ва ўзига талабчан бўлмаслиги бўлиши мумкин. Ёлғизликни ёмон кўради.

Қизлар: Ҳиссиётли, кўнгли бўш, кайфияти ўзгарувчан, ўйчан ва оқкўнгилдир. Шунингдек, уларда паришонхотирлик кучли. Сиз билан гаплашиб турган чоғ кўзларига боқсангиз хаёллари қаёқлардадир учиб юрганини кўрасиз. Доимо бировлардан маслаҳат сўрайдида, барибир ўз билганини қилади. Лекин кўпинча уларнинг қарорлари тўғри чиқади.

6. Бу рақамдаги шахслар ишончли, самимий, тўғрисўздир. Атрофдагиларда ўзларига нисбатан ҳурмат козонишни, эътибор каратишни жуда исташади. Дўстлари орасида бир-бирини тушуниш, қадрлашни сақлаб уларнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилишади. Яхши дид соҳиблари, одамлар билан тез чиқишиб, келишиб кетишади. Унчалик ҳаракатчан эмаслар, Уларнинг қизиқиши кўпинча оила ва уй билан боғлиқ бўлиб, оилавий сокинликни исташади.

Йигитлар: Меҳнаткаш, доимо барқарор муносабатларга интилади. Кўнгли нозик, олишдан кўра беришни маъқул кўради. Онасига жуда боғланган, оила ва уй у учун энг асосийси, салга аразлайди, танқидни эса кўтаролмай қаттиқ хафа бўлади. Севги бобида улар бутун борлиғи билан, аммо мантивни суриб севишади.

Қизлар: Ҳаётнинг ҳар қандай синовини бошини мағрур тутиб енга олади. Юзаки қараганингизда жуда совуқ, оғир-босиқ, ажралиб юришни маъкул кўрадигандек кўринсада, аслида, бу каттиқ қобиқ остида кўнгли нозик, ҳиссиётли инсон яширинган. Улар ёшлигида содда, самимий, тортинчоқ бўлишади. Ёши улғайган сари кўп фикрлайдиган, фақат ақл билан иш тутадиган бўлишади.

7. Бу рақам билим ва сирлар рамзидир. Бундай инсонлар шоиртабиат бўлишади, фақат озгина ғалатиликлар билан бирга, фараз дунёсига бой, ақллидирлар. Бу рақам остида буюк бастакор, санъаткор, шоир, олим, файласуфлар туғилган. Уларнинг илҳоми ёлғизликни талаб этади. Уларни тушуниш қийин бўлиши мумкин. Аммо, яқиндан билганингиз сари ички дунёси қанчалар бой эканлигига гувоҳ бўласиз.

Йигитлар: Бу ракамдаги кишиларни ички кучи ҳамда ҳаётга ва муҳаббатга жиддий қараши уларни совуқ ва ҳиссиётсиз кўрсатиши мумкин. Кўпинча фақат ўзини ўйлашади-ю, аммо муҳаббатни ҳис этишлари билан юмшоқ ва ҳиссиётли инсонга айланишади. Кутилмаган совғаларни ёктиришмайди. Ўзларининг ҳаёлларида яратган идеал парини учратсалар, танишишга ботинолмасликлари мумкин.

Қизлар: Улар бунга интилишмаса ҳам одамни тез ўзларига ром этишлари мумкин. Чуқур маъноли ва кучли муҳаббатни орзу қилишади. Уларни оддий гап отиш билан умуман ўзингизга қаратолмайсиз. Эркинликни афзал кўради. Баъзан идеал инсонлари ҳақидаги орзу-ҳаёллари ҳақиқатни кўришга тўсқинлик қилиши мумкин. Орзуга берилувчан шахс ҳисобланиб, ҳаётда ҳам шунга кўра яшайди.

8. Бу энг қийин ва тушунарсиз ракам. Уларни бир тарафдан мижоз рақами 4 бўлган шахсларга ўхшатиш мумкин, яна бир тарафдан бошқаларга ўхшамайдиган феъл-атвор соҳиблари дейиш мумкин. Шунингдек, бу рақам ишбилармонлик, тадбиркорлик, ҳаётнинг ҳар соҳасида қўрқмасликни ифодалайди. Ўз мақсадлари йўлида ҳеч кимни, ҳатто ўзларини ҳам аяшмайди. Рақобатни жуда яхши кўришади. Улар кучли иродалари билан ягонадирлар. Оила учун ҳамма нарсани қурбон этишга тайёрлар.

Йигитлар: Эркин, ўзига ишонган, кучли иродали шахслар. Одатда улар бир нарсага жуда боғланиб қолишни ёмон кўради. Ўз мақсадларига эришмагунча қўймайди. У негадир улар меҳр-муҳаббатга ва эътиборга муҳтож, аммо ўзи буни тан олмайди.

Қизлар: Қизиққон, иродали, кучли шахс. Юзаки совуқ кўринсада, аслида нозик кўнгил ва гўзал қалб соҳибаси. Муҳаббатда худбинлик қилмайди. Аммо ҳаётда буни ҳамма соҳада яққол намоён этади. Унга қараб “Севги ва нафрат орасида бир қадам” дейиш мумкин. Айтилмаган кечинмалар уни азоблайди. Ажабланарлиси, ўзига қийинчиликлар туғдиришни ёқтиради.

9. Бу рақам ўткир билим, кучли шахсларни ифодалайди. Бу тоифа инсонларни санъат ҳамда ижод соҳасида омадлари юришади. Ижодкорлик, яратувчанлик қобилbятлари, ишбилармонликлари ҳарбий соҳадан кўра ижод ва санъат соҳасида омадли кечади. Севги бобида эса ягонадирлар. Севгиси учун кўп нарсани қурбон этишга тайёр.

Йигитлар: Бу рақамдаги шахслар кўп нарсани билади ва билишга интилади. Улар билан фалсафа, дунё билимлари ҳақида дилдан суҳбат қурсангиз орангиздаги муносабатлар яна ҳам яқинроқ ва узоқ давом этишини таъминлайсиз. Улар ҳаётда ўз йўлини топган, ўзини намоён эта оладиган шахсларга интилишади. Севги бобида севгини юрагидан кўра кўпроқ ақлида, хаёлот дунёсида мўъжизакор туяди. Улардаги асосий камчилик реал ҳаётдан ажралиб юришга интилишларидир.

Қизлар: Улар доимо ўз фикрлари, ғоялари билан юради. Кўп ақл ўргатади ва билимини намойиш этишга кўп ҳаракат қилади. Галерея, театр, тадбир ва кечаларни жуда яхши кўради. Ўзига яхши эътибор беради. Манманлик, худбинлик каби ҳислатлардан нафратланади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Туғилган санангиз ёрдамида ўз ҳаёт йўлингизни билиб олинг