Қозоғистонда пенсионер аёл қўшниси ҳақида миш-миш тарқатгани учун жарима тўлади

1 дақиқа ўқиш158
Қозоғистонда пенсионер аёл қўшниси ҳақида миш-миш тарқатгани учун  жарима тўлади

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида 66 ёшли пенсионер аёл 34 ёшли қўшниси ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун суд томонидан жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Stan.kz хабар берди.

Маълум бўлишича, 34 ёшли аёл қўшнисининг ўзи ҳақида мунтазам равишда ёлғон ва шаънига путур етказувчи маълумотлар тарқатаётганидан шикоят қилиб, полицияга мурожаат қилган.

Участка нозири аризани текшириб, кўп қаватли уй аҳолисидан сўров ўтказган. Бир нечта қўшни аёл ҳақида турли миш-мишлар тарқалаётганини, бу маълумотларни эса 66 ёшли қўшниси айтаётганини билдирган.

Кейинчалик пенсионер аёл полиция бўлимига олиб келинган ва қўшниси ҳақида миш-миш тарқатганини тан олган. Иш судга юборилган.

Судда пенсионер аёл қўшнисининг фарзанди эридан туғилмагани ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани аниқланган. Мазкур гаплар аёлнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ёлғон маълумот сифатида баҳоланган.

Суд пенсионер аёлни туҳмат қилганликда айбдор деб топиб, дастлаб 160 ойлик ҳисоб кўрсаткичи, яъни 692 минг тенге миқдорида жарима тайинлаган. Бироқ унинг ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этгани ва пенсия ёшида экани енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олинган.

Натижада жарима 30 фоизга камайтирилиб, 484 минг 400 тенге миқдорида ундириладиган бўлган. Суд қарори қонуний кучга кирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?